Nabonid
Набонид — Бобилнинг сўнгги подшоси (милоддан аввалги 556—539-йилларда ҳукмронлик қилган). Оромийларлар Набонид Эрон билан курашиш учун Ғарбий Осиёнинг барча оромий қабилаларини ягона давлатга бирлаштиришга ҳаракат қилган. Арабистондаги Тайму ва бошқа вилоятларни тобе эттириш учун 10 йил курашган, ўғли Валтасарни Бобил ноиби қилиб тайинлаган. Диний ислоҳотлар ўтказган, Ой маъбуди Синага ҳомийлик қилган. 539-йил кузида Бобил форслар томонидан босиб олинган. Набонид асир олинган[1].555-йилдаги давлат тўнтаришидан кейин Бобил тахтига ўтказилган Набонид Навуходоносор ИИ нинг ишларини қўлидан келганича давом қилдирмоқчи бўлган, шу сабабдан ҳам у Навуходоносорни ўз ёзувларида кўпроқ эслайди ва уни ўз ҳомийси деб жуда иззат-ҳурмат билан тилга олади. Набонид 17 йил давом этган (эрамиздан аввалги 555-538-йиллар) подшолиги даврида мамлакатнинг бир бутунлигини сақлаш учун қаттиқ кураш олиб борган. Набонид подшолигининг дастлабки пайтларида шимолий Сурияда кўтарилган қўзголонни бостирган ва Хаматга, Амурру мамлакатига қўшин тортиб бориб, то Эдомнинг жанубигача етган. Аммо Бобил учун хавфнинг уяси бу ерда эмас эди. Сурия билан фаластин бўлса бостирилган ва улар кучсизланиб қолган Мисрдан ёрдам кута олмас эдилар. Тирни Хирам ИИИ идора қилар эди, уни Набониднинг узи подшо қилиб кўтарган эди. Бобил учун анча мушкул аҳвол Месопотамиянинг шимолий қисмида юзага келган. Мидия подшоси Астиаг (Иштувегу) Шимолий Месопотамияга қараб юриб, Харран ўлкасига хужум қилган. Набонид уз ёзувида хабар қилишича, у „умманмандларга>> (≪милияликларга“) қарши чиққан, лекин мидияликларни Аншана подшоси Кайхисров тор-мор келтирган. Мидия подшолигининг емирилаётганини ва Эроннинг юксалаётганини кўрган Набонид узининг шимоли-ғарбий чегараларини мустаҳкамлашга қарор берган бўлиши ва шу сабабли у ўзининг сўзича, Харранда мидияликларнинг тажовузларидан қаттиқ зарарланган муқаддас жойларни тиклаш учун шу ерга алоҳида эътибор берган бўлиши жуда мумкин. Эроннинг албатта бостириб келиш хавфини олдиндан сезган Набонид узоқ Арабистон билан ўз алоқаларини мустаҳкамламоқчи бўлган ва шу мақсадл билан Теймага қароргоҳига айлантириб. Чунки Набонид Теймада узини бир қадар хавфсизроқ ҳис қиларди. Сиёсат майдонидаги хавфли вазият Бобил подшолиги учун тобора хафсизроқ ҳис қиларди. Эрон подшоси Кайхисров 550-йилда Мидияни ўзига буйсундириб, Лидияга қарши отланган, Лидня подшолигини истило қилган ва, шундай қилиб. Месопотамияни шарқдан ҳам, шимолдан ҳам ўзига қарашли ерлар билан ўраб олган. Эрон подшосининг ҳамма ютуқлари Бобил хроникасида батафсил кўцатилган, чунки Эрон подшоси энди бевосита Бобилга хавф солмоқда эди. Хрониканинг 546-йилга оид бобида, эламийлар (форслар ёки уларнинг Эламдаги иттифоқчилари булса керак) Аккадга бостириб кирганлиги ва Элам хокимининг Урукка тайинланганлиги айтилади. Форслар Тигр дарёсининг шарқида Қуйи Заб. Тигр ва Диала дарёлари уртасидаги Гутиум ўлкасини босиб олганлар. Кайхисров 539-йилда Месопотамияга бостириб кириб, Опис ёнида Бобил қўшинларини тор-мор келтирган. 538-йилда Кайхисров Сиппарни ишғол килиб, Бобил остоналарига яқинлашиб келган. Набониднинг худогўйлиги ҳам, олимлиги ҳам, бутун мамлакатдан Бобилга ташиб келтирилган худолар ҳайкали ҳам (Набонид шу худоларнинг ҳайкалларини Бобилга олиб келиб, Бобилни қадимги диний ёдгорликларнинг ғоят катта музейига айлантирган эди) уни қутқариб қололмаган. Кайхисрон 538-йилнинг кузида Бобилга кириб, Набонидни тахтдан четлаштирган ва Бобилияни қидратли Эрон давлатига қўшиб олган. Янги Бобил подшолиги шу тариқа қулаган ва бу билан маркази Бобил шаҳри бўлган буюк давлат барпо қилиш йўлидаги сўнгги уриниш барбод бўлган. Лекин Олд Осиёдаги савдонинг энг катта маркази сифатида ва фақатт қадимги Шарқдагина эмас, балки бутун қадимги дунёда ҳам маданий ҳаётнинг тараққий қилишига жуда катта таъсир кўрсатиб келган маданий марказ сифатида Бобил, ҳар ҳолда, ўзининг катта иқтисодий ва маданий аҳамиятини бирмунча вақт сақлаб келган.
Манбалар
2.Абдиев. В.И Қадимги шарқ тарихи Тошкент-1964
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |