Набопаласар, Набу аплауцур — Янги Бобил подшоҳлиги ва халдей шоҳлари сулоласи асосчиси (милоддан аввалги 626-605-йилларда ҳукмронлик қилган). 626-йил бобилликларнинг Оссурияга қарши қўзғолони раҳбари. Бобил 729-йил/дан Оссурия қўл остида эди. 626-йил охирида — Бобил, 620-йил Урук, 615-йил Ниппур шаҳарларини эгаллаган. 614-йил Мидия подшоси Киаксар билан иттифоқ тузган ва у билан бирга Оссурия устидан 609-йил узил-кесил ғалаба қозонган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил