Nabot
Набот сўзи арабча бўлиб, у эски ўзбек тилига билвосита ўтиб ўзлашган. Ўрхун-Енисей ёзма манбаларида , Маҳмуд Қошғарий луғатида, „Тафсир“да қайд этилмаган. Алишер Навоий асарларида набот шаклида учрайди
Лаб уза хатти набот ҳусни нахли қади, Гулбун анбата олло наботан хасано. (Ғаройиб ус-Сиғар, 59)
Эски тожик тилида ҳам набот шаклида келиб, гиёҳ, ўт, ўсимлик маъносини англатади. Сўзнинг этимони араб тилидаги асосига бориб тақалади. Бу асосдан ясалган сўзлар ўсмоқ, пишиб етилмоқ маъноларини билдиради. Ҳозирги араб тилида نبات (набаатун) кўплиги نباتات (набаатаатун) ўсимлик, гиёҳ маъносини билдиради
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Вафоев, Баҳром. О'симлик номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 63-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.