Nafia
Нафиа نافعة | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Дараа округи |
| Ноҳия | аш-Шажара |
| Аҳолиси (2004) |
2 673[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
Нафиа (арабча: نافعة) – Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазаси таркибига киради. Дараадан ғарбда жойлашган. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Нафиа аҳолиси 2 673 кишини ташкил қилган[1].
Тарихи
1884-йилда америкалик археолог Готтлиэб Счумачер Нафиани тош ва лойдан қурилган ўттиз бешта кулбада истиқомат қилувчи тахминан 160 нафар мусулмон яшайдиган қишлоқ деб тасвирлаган. Қишлоқ Жавлан (Голан тепаликлари) шарқидаги тошлоқ ҳудудда ҳозирги ҳудудидан бироз баландроқ жойда жойлашган эди. Қишлоқ тупроғи унумдор бўлиб, экин майдонлари шарқда Наҳр ал-Аллан дарёсигача ёйилган эди. Счумачер қишлоқ атрофидаги қадимий ва нисбатан замонавий турар-жойларнинг сезиларли харобаларини кўриб, бу ернинг ўтмишда анча муҳим аҳамиятга эга бўлганини тахмин қилган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Генерал Cенсус оф Популатион 2004.“. Қаралди: 2014-йил 10-июл.
- ↑ Счумачер 1886, с. 84.
Адабиётлар
- Счумачер, Готтлиэб. Аcросс тҳе Жордан: Беинг ан Эхплоратион анд Сурвей оф парт оф Ҳауран анд Жаулан. Лондон: Ричард Бентлей анд Сон, 1886.