Naftalan
Нафталан — Озарбайжоннıнг ғарбий қисмида Горанбой тумани яқинида жойлашган туристик аҳамиятига эга шаҳар. Бу шаҳар дунёнинг кўплаб сайёҳларини жалб этади. 1967-йил 28 апрелдан республикага бўйсунувчи шаҳар мақомини олган. Нафталан ҳақида ХИ асрда яшаб ижод этган машҳур Озарбайжон шоири Низомий Ганжавий „Хамса“ асарида ёзиб ўтган. У ҳозирги Нафталан яқинида жойлашган Сафи-Курд деб номланган еридан нефт чиқишини ва у карвонлар орқали бошқа ўлкаларга жўнатилишини қайд этиб ўтади. ХИИИ асрда яшаб ўтган Европалик сайёҳ Марко Поло ҳам Озарбайжоннинг Нафталан деган ҳудудидан шифобахш нефт чиқишини ва бу нефт бошқа ўлкаларга ташилганлигини ёзиб қолдирган. 1783-йилда бу ердан Нафталан нефти қўл кучи ёрдамида қудуқлардан қазиб чиқарилган.. 1890-йилда олмон муҳандиси Э.İ.Егер Нафталанда саноат йўли, яъни бурғулаш усули ёрдамида илк бор 250 метр чуқурликдан нефт қазиб чиқара бошлади. Лекин чиққан нефт уни ҳайратга солди. Бу нефт таркибида ҳеч бир бензин йўқлиги ва ёнмаслиги унинг ҳайратига сабаб бўлди. Банкрот арафасига келиб қолган олмон муҳандиси бу ердаги одамлардан дори воситаларини тайёрлашни ўрганиб олади. Бунинг натижасида Нафталанда дори воситалари ишлаб чиқарадиган фармасевтика фабрикасини қуради. Бу ердан ишлаб чиқарилган дори-дармонлар тез орада бошқа ерларда ҳам машҳур бўлиб кетади.. Егер ишлаб чиқарган дорилари тайёрланишини сир тутади ва уни монополияга айлантиради. Рус-Япон уруши вақтида япон аскарларининг чўнтагида доим нафталан дармон дориси бўлган экан. Ўша пайтдаги қайдларда шундай сўзлар келтирилган : „Кимнинг қўлида бу малҳам бўлса ҳеч бир жароҳатдан қўрқмасин“. ХИХ асрнинг охири, ХХ асрнинг бошларида дунёнıнг бир қатор шаҳарларида, жумладан, Лондон, Ҳамбург, Қоҳира, Токио кабиларда Озарбайжонда ишлаб чиқарилган, лекин олмон номи остида танилган Нафталан дармон дориси кенг тарқалган.[4]
Нафталан | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| 40°30′24″Н 46°49′30″Э / 40.50667°Н 46.82500°Э | |
| Мамлакат | Озарбайжон |
| Ҳукумат | |
| • ҳоким | Натиқ Асланов[1] |
| Майдон | 3.57263[2] км2 (1.37940 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | Озарбайжон тили |
| Аҳолиси (2015) |
9 737[3] |
| Вақт минтақаси | УТC+4, ёзда УТC+5 |
| Телефон коди | +994 2235 |
| Почта индекс(лар)и | АЗ 4600 |
| Автомобил коди | 46 |
Нафталан курорту расман 1935-йилдан фаолият кўрсата бошлаган. 1957-йилдан курорт мавсуми иш бошлаган бўлиб, у ҳозирга қадар йил бўйи ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Бу ерга келувчилар сони йилдан-йилга кўпайиб боргач 1982- йилда Нафталан санаторий-курорт уюшмаси ташкил этилади. 6 санатория, курорт поликлиникасıдан иборат курорт уюшмасида 3200 кишилик ўрин жой бўлган. Курортда йил давомида собиқ Совет Иттифоқи республикаларıдан 50-70 минг киши даволаниш учун келган. Курортда таянч-ҳаракат, нерв тизими, тери хасталиклари, гинекология касалликлари бўйича беморлар муолажа оладилар ва унинг самарасини тез орада сезадилар. 1992-йилдан 2005-йилгача биргина „Чинор“ санаторийсı мавсум давомида даволанувчиларни қабул қилиш билан машғул бўлган. 2005-йилнинг май ойıда Нафталан курортида илк хусусий санатория — Нафталан — очилди. Марказ 100 кишилик ётоқ корпуси, муолажахонаси ва ошхонадан иборат. Марказга мурожаат этувчилар дастлаб турли аппарат текширувларидан ўтади ва касалликларига қараб нафталан муолажаси, физиотерапия усулларı ёрдамида даволанадилар . Марказда беморларнинг дам олиши, овқатланишиı ва даволанишлари учун барча шароитлар яратилган.
Номининг этимологиясı
Нафталан номининг этимологиясı „аччиқ“ ёки „оқиб келган“ маъносини берувчи „нафта (керосин)“ сўзидан вужудга келган. Мидиялıклар буни нефт деб атаганлар.
Аҳолиси
1999-йилнинг 27 январ — 4 феврал олиб борилган рўйхатга олиш якунларига асосан Нафталан шаҳрида 7.551 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолисининг 7.4 минг нафарини озарбайжонлıклар ташкил этади .[5]

Этник таркиби
| Этник қуруҳлар | Аҳоли сони (нафар) |
|---|---|
| Озарбайжонлıклар | 2.188 (56,8 %) |
| Татарлар | 40 (1.0 %) |
| Руслар | 1.215 (31,5 %) |
| Арманлар | 256 (6,6 %) |
| Лезгилар | 14 (0,4 %) |
| Бутун шаҳар бўйича | 3.853 (100 %) |
| Этник қуруҳлар | Аҳоли сони (нафар)[6] |
|---|---|
| Озарбайжонлıклар | 3.245 (90,6 %) |
| Татарлар | 6 (0.2 %) |
| Руслар | 136 (3,8 %) |
| Арманлар | 182 (5,1 %) |
| Лезгилар | 7 (0,2 %) |
| Бутун шаҳар бўйича | 3.581 (100 %) |
Нафталан нефти феномени
Нафталан нефти асаб, гинекология, буйрак, тери, жигар хасталиклари, шунингдек бўғимлар, қўл-оёқ ҳаракати касалликларини даволашда муҳим восита ҳисобланади. Нафталан шаҳридан қазиб олинган шифобахш нефт асосида беморлар бу ерда даволанадилар. Қадимги ривоятларга кўра Медея отли жодугар хотин қадим юнон эпосининг қаҳрамонı аргонафт Ясонга ғалати бир малҳам беради. Бу малҳам уну оловдан сақлар, танасига олов балосини яқинлаштирмас экан. Қадим даврларда Осиёнıнг турли бурчакларидан, ҳатто узоқ Ҳиндистондан Озарбайжонга минглаб одамлар турли хасталиклардан халос бўлиш учун нафталан нефтини олишга келар, уни ўз ватанларига олиб бориб муолажа олган. Нефт ортилган карвонлар бу ердан Шарқ ўлкаларига отланган. 1887-йилда Егер фамилиялı бир олмон муҳандиси Олмонияда „Нафталан“ малҳамини ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу малҳам дунёнıнг бир қатор мамлакатларига экспорт қилинган. Рус-Япон уруши даврида япон аскарлари ёнида нафталан малҳамини идишларга солиб олиб юришган . Бу идишларнинг юза қисмида уларга далда берувчи мана бу сўзлар битилган: „Кимнинг қўлида бу малҳам бўлса ҳеч бир жароҳатдан қўрқмасин“.
Нафталандаги музей
Нафталанда дуняда ягона бўлган Асо музейи фаолият кўрсатади.. Бу музейнинг экспонатларı - қўлтиқ таёқлардир. Беморлар хасталиклардан тузалгач, уларга бу ҳассалар керак бўлмаган ва уларни Нафталанда қўйиб кетишган.[7] Музей 1978-йилдан фаолият кўрсатиб келади.[8]
Биродарлашган шаҳарлар
Леқл, Франсия
Позитано, İталия
Ессентуки, Россия
Унеюв, Полша[9]
Галерея
Яна қаранг
- Горанбой (озар.)
- Нефт (озар.)
- Гулистон қал’асı (Горанбой) (озар.)
Манбалар
- ↑ Озарбайжон Республикасı Нафталан Шаҳар İжро Ҳокимияти
- ↑ „Шаҳар ҳақıда“ (аз). Нафталан Шаҳар İжро Ҳокимияти. Қаралди: 2015-йил 17-октябр..
- ↑ „Аҳолиси“ (аз). Нафталан Шаҳар İжро Ҳокимияти. 2015-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-октябр..
- ↑ „Нафталан Тарихи“. 2010-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-июн.
- ↑ Озарбайжон аҳолиси
- ↑ АзəрТАc. „Музейларимиз: Нафталандаги “Асо музейи”дəн РЕПОРТАЖ“ (аз). Ёутубе.cом (2016-йил 29-октябр). Қаралди: 2016-йил 30-октябр.
- ↑ Хəзəр ТВ. „Нафталанıннинг шифо рамзи - "Асолар музейи"“ (аз). Ёутубе.cом (2016-йил 19-ноябр). Қаралди: 2016-йил 21-ноябр.
- ↑ Нафталан: Нафталан: Биродарлашган шаҳарлар[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- Нафталан ГЕОнет номлар серверида
- Wорлд Газеттеэр: Азербаижан[сайт ишламайди] – Wорлд-Газеттеэр.cом