Naftalin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нафталин (юн. напҳтҳа — нефт), С|0Н8 — ароматик углеводород; конден-сатланган 2 та бензол ҳалқасидан тузилган. Рангсиз, ўзига хос ҳидли пластинкасимон кристалл. Мол. м. 128,2, суюқланиш температураси 80,3°, қайнаш температураси 218°. Заҳарли, зичлиги 1025 кг/м3. Сувда оз, спирт, эфир, бензолда яхши эрийди. Тошкўмир чирки (дёготи)дан олинади. Нафталин кўпгина органик ярим маҳсулотлар, бўягичлар (нафтоллар, нафтиламинлар ва уларнинг сулфокислоталари), пластификаторлар, суюлтиргичлар, сирт фаол моддалар ва бошқа олишда бошланғич маҳсулот ҳисобланади. Нафталиннинг яқин гомологларидан — метилнафталинлар ўсимликларнинг ўсиш регуляторлари сифатида, полиметилнафталин инсектицид сифатида, Нафталиннинг сулфокислота тузлари эмулъгаторлар сифатида ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |