Naim Saidov
Наим Саидов (1902-йил, Қўқон — 1939-йил 6-феврал, Тошкент) — журналист ва таржимон. Қўқондаги Мадраса, „янги усул“ ва „Намуна“ мактабларида таҳсил кўргач, Москвага бориб, дастлаб ишчилар факултети (1923—1924), сўнгра давлат журналистика институти (1925—28)да ўқиган: Тошкентга қайтгач, „Қизил Ўзбекистон“ (1928—30) газ. муҳаррири ўринбосари, сўнг „Янги Фарғона“ газ. масъул муҳаррири (Кўқон, 1930—31), Ўздавнашр бош муҳаррири (1931 — 33) бўлиб ишлаган. Н. С. таржимонлик фаолиятида ўзбек тилига русча сўз ва атамаларни олиб кириш ва ўзбек тилининг шу асосда руслаштирилишига қарши она тилининг софлиги учун курашган. Айни пайтда у араб ёзувидан лотин ёзувига ўтиш жараёнида халқ оммаси саводсиз бўлиб қолмаслиги учун „Катталар учун алифбо“, „Саводсизлар учун алифбо“, „Чала саводлилар учун алифбо“, „Кўрлар учун алифбо“ (1929—1930), „Саводсизлар учун ўқиш китоби“ (1936) сингари ўқув қўлланмаларини яратган. 20—30-йиллар ўзбек матбуотида фаол иштирок этган. Н. С. „Миллий иттиҳод“ ташкилотига аъзо бўлганлик ва ёшлар ўртасида миллатчилик кайфиятини тарқатганликда айбланиб ҳибсга олинган (1938.30.1) ва қамоқхонада вафот этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |