Najdak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Наждак (туркийча) — майда ва юпқа донадор кристаллардан иборат тоғ жинси. Бокситларнинг метаморфизмга учрашидан ҳосил бўлади. Наждак таркибидаги корунд бошқа минераллар (магнетит, хлорит, гематит, кварс ва мўрт слюдалар ва ҳоказо) билан бирикиб кетган. Таркибида 60% гача корунд бўлган наждак табиий абразив материалларга киради. Наждакнинг қаттиқлиги минералогик шкала бўйича 7—8. Ранги қора, қорамтир кулранг, тўқ-яшил. Наждак кўпинча мармарларда линза, шток, уюм, томирлар шаклида, баъзан эса габбро, норит, гранитларда ва бу жинслар контактида ксенолитлар кўринишида мавжуд. Ўзбекистонда кўп жойларда (Нурота тоғлари, Молгузар ва бошқалар) учрайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |