Najmi Soniy
Мир Амир Нажмиддин Ёр Аҳмад Хузоний Исфаҳоний (ХВ асрнинг иккинчи ярми, Исфаҳон — 1512-йил 12-ноябр, Ғиждувон) — Нажми Соний номи билан машҳур бўлган форс лашкарбошиси[1], Сафавийлар сулоласидан бўлган Эрон шоҳи Исмоил И Сафавийга хизмат қилган. У Сафавийлар давлати тарихидаги асосий ва нуфузли лашкарбошилардан бири бўлган[2].
| Амир Нажмиддин Ёр Аҳмад Ҳузоний Исфаҳоний | |
|---|---|
| Асл исми | форсча: نجم ثانی |
| Тахаллус(лар)и | Нажми Соний |
| Таваллуди |
ХВ асрнинг иккинчи ярми Исфаҳон, Оқ қўюнлилар давлати |
| Вафоти |
1512-йил 12-ноябр Ғиждувон, Шайбонийлар давлати |
| Фуқаролиги | Сафавийлар давлати |
| Унвони | лашкарбоши |
| Қўмондонлик қилган | Сафавийлар давлати қўшинлари |
| Жанг/уруш |
Шайбонийларнинг Хуросонга босқинлари, Насафни эгаллаш, Ғиждувон жанги |
Мир Нажмиддин Хузоний ХВ асрнинг иккинчи ярмида Исфаҳон шаҳрида, кўзга кўринган ва маърифатпарвар хузонийлар оиласида туғилган[3]. Унинг укаси Маҳмудбек Хузоний ҳам Исфаҳонда таниқли киши бўлган. У ёшлигиданоқ ҳарбий ишларга берилиб, „Исфаҳоний“ нисбасини олган. Кейинчалик ВИИ асрда яшаган, исломни замонавий Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиё ҳудудларида ёйган араб қўмондонининг „Нажми Соний“ (Иккинчи Нажм) лақабини олган. 1509-йилда Исмоил Сафавийнинг ишончли ҳокими Мир Нажм Заргар Ғилоний вафот этади ва унинг ўрнига Мир Нажмиддин Хузоний (Нажми Соний) тайинланади. Исмоил Сафавий фақат форсзабон эронликларни ҳоким қилиб тайинлаган, гарчи ўзи туркийзабон эронлик қизилбош бўлса ҳам туркийзабон ҳарбий бошлиқларга ишонмаган. Нажми Соний Исмоил Сафавийнинг энг ишончли қўмондонларидан бири бўлиб, Эрон шоҳи кўпинча ҳарбий юришларга катта қўшин бошига ўзининг ўрнига Нажми Сонийни юборган. Нажми Соний Хуросонни вақти-вақти билан ҳужум қилаётган ўзбек-шайбонийлардан ҳимоя қилиб, асосан Машҳадда бўлган[1].
Ўша даврда Мовароуннаҳрда шайбонийлар билан темурий Бобур ўртасида кескин кураш кечаётганди. Бобур қисқа вақт ичида Мовароуннаҳрнинг катта қисмини, жумладан, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларини қайтариб олган, аммо машҳур „Кўли Малик жанги“ дан сўнг мағлубиятга учраб, аввал Самарқандга, сўнгра Ҳисорга қочиб, Балх томонга чекинган. Сафавийлар ва Шайбонийлар ҳам бир-бирлари билан адоватда бўлганликлари учун Эрон шоҳи Исмоил Сафавий вазиятдан фойдаланишга қарор қилиб, Нажми Соний бошчилигида 70 минглик қўшин жўнатади[1].
Қарши қирғини
1512-йил кузида Нажми Соний бошчилигидаги Сафавий қўшинлари Жайҳун дарёсидан ўтиб Мовароуннаҳрга бостириб киради. Ҳозир Ўзбекистоннинг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига қарашли катта ҳудуд эгаллаб олинди. Насаф шаҳри Нажми Саний қўшини томонидан қамал қилинган, уч кундан кейин шаҳар аҳолиси ва шаҳарни ҳимоя қилаётган қўшинлар таслим бўлиб, Нажми Соний бошчилигидаги қўшинлар шаҳарга киришган. Насаф аҳолисининг аксарияти ўлдирилган. Тарихий маълумотларга кўра, бу қирғинда 15 мингдан ортиқ киши, жумладан, бир қанча саййидлар, шунингдек, шоир Камолиддин Биноий қатл этилган. Бирлашган қўшинлар яна шимоли-ғарбга, Бухоро томон ҳаракатланган[1].
Ғиждувон жанги
1512-йил ноябрда Бухородан унча узоқ бўлмаган Ғиждувонда Сафавий Эрон қўшинлари билан Шайбоний ўзбеклари қўшини ўртасида машҳур „Ғиждувон жанги“ бўлиб ўтган[1]. Бу жангда Сафавийларни темурий Бобур қўллаб-қувватлаган. Сафавийлар қўшинига Нажми Сонийнинг ўзи, Шайбонийлар қўшинига Убайдуллахон бошчилик қилган. Бобур қўшинлари жангда фаол қатнашганлар, бироқ бироз вақт ўтиб пароканда бўлиб, тасодифан эронликларнинг орқа қисмини очиқ ташлаб кетишган ва ўзбеклар эса бундан фойдаланиб, орқа тарафга ўтиб, Эрон қўшинига ҳар томондан зарбалар беришган. Мағлубиятни англаган Бобур Нажми Сонийга чекинишни ва соғлиғини тиклаш учун Насафга қайтишни таклиф қилади, бироқ Сафавийлар саркардаси буни рад этиб, ўзбекларнинг шиддатли ҳужумларига қаршилик кўрсатишда давом этади. Бу орада Нажми Сонийнинг баъзи қўмондон-саркардалари ўртасида бўлиниш юзага келган, Сафавийларнинг бир қисми жангни давом эттиришдан бош тортган ва бу жангнинг боришига эронликлар фойдасига эмас, акс таъсир қилган. Шиддатли жанг сафавийларнинг тўлиқ мағлубияти билан якунланиб, Нажми Соний оғир яраланган. Шайбонийлар қўшинлари Нажми Сонийни қўлга олади ва Убайдуллахоннинг буйруғи билан қатл этилади[1][4]. Сафавий қўшинларининг бир қисми ҳам асирга олинган. Йўлбошчисиз қолган омон қолган Эрон қўшинлари шиддат билан жануби-ғарбий томонга чекинган. Жайҳундан шошиб ўтиб, Хуросонга қайтишган. Бобур омон қолган қўшини билан чекинган. Шайбонийлар ниҳоят Мовароуннаҳрда мустаҳкам ўрнашиб олишга муваффақ бўлдилар.
Бу жанг Сафавийлар ва Шайбонийлар ўртасидаги қарама-қаршиликда катта рол ўйнаган. Мовароуннаҳрнинг Эрон Сафавийлар салтанатига қарам бўлишининг олди олинган, шунингдек, Сафавийларнинг Мовароуннаҳрда шиаликни ўрнатишига тўсқинлик қилган.
Нажми Соний вафотидан беш ой ўтгач, унинг ўрнига Исмоил Сафавий Абдулбоқи Яздийни лашкарбоши этиб тайинланган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Маззаоуи 2002.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Неwман 2008, с. 157.
- ↑ Неwман 2008, с. 20.
- ↑ Соуcек 1982, сс. 105–106.
Адабиётлар
- Неwман, Андреw Ж.. Сафавид Иран: Ребиртҳ оф а Персиан Эмпире. И.Б.Таурис, 2008 — 1–281-бет. ИСБН 9780857716613.
- Саворй, Рогер. Иран ундер тҳе Сафавидс. Cамбридге Университй Пресс, 2007 — 1–288-бет. ИСБН 978-0521042512.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |