Namib
| Намиб португалча: Намибе, инглизча: Намиб | |
| Координаталари: Миссинг латитуде | |
| Мамлакатлар | |
| Жойлашуви | Африка |
| Узунлик | 1 900 км |
| Кенглик | 160 км |
| Майдони | 100 000 км² |
Намиб (португалча: Намибе, инглизча: Намиб) — Африканинг жан.ғарбий соҳилларидаги чўл. Атлантика океани соҳили бўйлаб, шим.да Намиб шаҳри яқинидан жан.да Олифанц дарёси қуйилиш жойигача 2100 км га чўзилган. Эни 50–130 км. Ер юзаси текислик бўлиб, материк ичкарисига зинапоясимон кўтарилиб борган (1000–1200 м). Шарқий ва шимолий қисми қумли, жанубий тошлокличўл. Иклимига қирғоқ бўйлаб ўтган совуқ Бенгела оқимининг таъсири бор. Энг илиқ ойнинг ўртача температураси 17—19°, энг салқин ойники 12—13°. Йиллик ёғин кам бўлсада (10–100 мм), лекин ҳавонинг намлиги юқори. Намибни Кунане ва Оранж дарёлари кесиб ўтган. Ўсимликлари сийрак. Грунт сувлари ер юзасига яқин жойларда баъзи ксерофит ўсимликлар, акация, алоэ ва бошқа ўсади. Олмос, уран конлари бор. Миллий боғлар ташкил этилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |