Namud
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Намуд (форсча — кўриниш, намоён бўлиш) — мақом ашула йўлларида муайян шўбанинг бошқа шўбаларда ишлатиладиган куй тузилмаси. Ҳар бир Н. шўбанинг бош куй жумлаларидан олиниб, шу ва бошқа мақом қисмларида авж сифатида фойдаланиши мумкин. Н.лар фойдаланиладиган шўба таркибидаги куй ва доира усулига мослаб олинади ҳамда мақомларнинг муҳим шакллантирувчи воситаси саналади. Шашмақомда Н.лар сони ўндан ортиқ бўлиб, Сарахбор, Талқин ва Наср шўбалари асосида юзага келган. Улар Уз зол, Ушшоқ, Мухайяри Чоргоҳ, Баёт, Наво, Ораз, Дугоҳ, Сегоҳ, Насруллойи ва бошқа Н.ларидир. Булардан Уз зол Н.и — Бузрук ва Рост мақомлари, Ушшоқ Н.и — Бузрук, Рост макрмлари, Мухайяри Чоргоҳ Намуд — Бузрук, Рост, Сегоҳ ва Ироқ мақомлари, Наво Н.и ва Ораз Н.и — Наво ва Сегоҳ мақомлари, Сегоҳ Н.и — Рост ва Сегоҳ мақомлари, Насруллойи Н.и — Бузрук ва Сегоҳ мақомларининг шўбаларида авж ўрнида ишлатилади. Н.лардан бастакорларнинг йирик шаклдаги куй ва ашулаларида қам кенг фойдаланилган. Асарларда ўрнига қараб муайян Н.нинг куй-оҳанглари, вазни ва ҳажми бўйича турлича кўринишлари ишлатилиши мумкин. Мақом, шунингдек, мумтоз ашула ва чолгу йўлларида ўхшаш услубда фойдаланадиган бошқа махсус куй тузил маларидан Зебо пари ва Турк авжлари Н.лар қаторида ўрин тутади.
Адабиёт
- Ражабов И., Мақомлар масаласига доир, Т., 1963.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |