Nanay
Нанай (русча: Нанай) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Янгиқўрғон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган.[1]
| Шаҳарча | |
| 41°30′48″Н 71°42′11″Э / 41.51333°Н 71.70306°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Наманган вилояти |
| туман | Янгиқўрғон тумани |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Водийнинг энг шимолида жойлашган.
Нанай қишлоғи тарихи
Қадимий Месопотамияликлар ва мамлакатимизда яшаган зардуштийлар унумдорлик илоҳини Нанай деб аташган. Айни пайтда қадимги Сўғдликлар ҳам етиштирилган мўл ҳосилни Нанидат я'ни Нанай эҳсони сифатида қабул қилганлар.

1365-йилда Чиноз яқинида бўлиб ўтган "жанги лой"дан сўнг аҳолининг бир қисми Чотқол этаклари, Қурама тоғлари оша ҳозирги Нанай қишлоғига келиб жойлашган. Наманган уээд бошлиғи, бир неча йил Нанай қишлоғида яшаган Наливкин ҳам кейинчалик, чорва молларини боқиш учун Бўстонлиқнинг Нанай қишлоғидан 100 уйлик хонадон ҳам кўчиб келганлигини ёзиб қолдирган". Юқоридагилардан ма'лум бўлишича, ҳозирги Тошкент вилоятининг Нанай, Заркент қишлоқлари аҳолиси билан бугунги Наманган вилоятининг Нанай, Заркент қишлоқлари аҳолиси яқин қон-қариндошлик муносабатларида бўлганлар. Шунингдек ҳар икки вилоят қишлоқлари Чотқол, Қурама тоғлари орасидан ўтган тоғ сўқмоқ йўллари орқали савдо қилишган, мол айрибошлашган, қиз олиб, қиз беришган.

"Бобояхсиз" қабристони
Ривоят қилишларича Бобояхсиз ота соҳибкаромат, авлиё киши бўлган. Авлиё ота совуқ қиш кунларида оч қолган халқни бисотидаги бир бош қорамолини сўйиб меҳмон қилган. Атрофда қор, ҳамма ёқ музлаган, ўтин йўқ. Бобояхсиз музлардан гулхан ёқиб, гўшт пишириб, очларни тўйдиради. Авлиё ота меҳмонлардан гўштни еб бўлгач суякларни қорамол териси устига тўплашни сўрайди. Барча суяклар тўплангач "Ҳа жонивор, турақол энди" деганларидан сўнг тери ва суяклар яна қорамолга айланиб, юриб кетган. Бобо Яхсиз сўзи "музни эритган, музда гулхан ёққан" ма'ноларини англатади. Бобояхсиз ота вафотларидан сўнг қабрлари оддий, дабдабасиз бўлишини истаганлар. Авлиё ота қабри устига бир неча бор мақбара тикланган. Бироқ қабр силкиниб, ҳар гал қабр устига тикланган мақбара тошларини сочиб юбораверган.


Уйқудаги гўзал
Нанай қишлоғида қадим замонларда саркаш зардуштий қабилалар яшаган. Улар асосан чорвачилик, овчилик ва деҳқончилик билан машғул бўлганлар, айни пайтда ҳунармандчилик ҳам асосий машғулотлардан бири бўлган. Нанайликларнинг бой бадавлат ҳаётига хасад қилган кўчманчи қабилалар бу юртга эгалик қилиш учун бостириб келадилар. Моҳир жангчи бўлган нанайликлар ўз юртларини мардона ҳимоя қиладилар. Бироқ душман қўшинлари сон жиҳатдан устун бўлганликлари сабаб ғалаба қозонадилар. Нанай қабиласи сардорининг қизигина бир неча дугоналари билан омон қолади. Душман саркардаси зардуштий маликани зўрлик билан ўз никоҳига олмоқчи бўлади. Саркаш малика дугоналари билан қуролланиб тоғ бағридаги ғорга яширинади. Маликани олиб келиш учун юборилган душман аскарлари ғордан қайтиб чиқмайдилар. Бу аҳвол бир неча марта такрорланади. Шундан сўнг душман саркардаси ғорга кириш жойини тоғ тошлари билан беркитиб ташлайди... Орадан йиллар ўтиб, тоғ чўққисида "уйқудаги гўзал" пайдо бўлади.
Нанай туризм қишлоғига айлантирилмоқда
Наманганнинг Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғи ҳозирда бир вақтнинг ўзида 2500 сайёҳни қабул қила олади. 2025 йилгача қишлоқда туризм учун қўшимча қулайликлар яратилади.
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда. Туризм ва маданий мерос вазирлигидан ма’лум қилишларича, бу – вилоят ҳокимининг 2023–2024-йилларда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.
Та’кидланишича, Нанай қишлоғи бир вақтнинг ўзида 2500 нафар сайёҳни қабул қила олади. Шундан 150 та уй меҳмонхонаси 1500 нафар сайёҳга, бошқа дам олиш масканлари эса 1000 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга.
“Айни дамда Нанай қишлоғида қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида экстремал туризм, спорт ва отда сайр хизмати, 10 та овқатланиш шохобчаси, 10 дан ортиқ савдо нуқтаси ташкил этилди.
Бундан ташқари, қишлоқда 150 дан ортиқ оилавий меҳмон уйи, 20 тага яқин гастрономик хонадон, шунингдек, ҳунарманд (уй) фаолияти йўлга қўйиш ҳамда инфратузилмаларни яхшилаш белгиланган”, – дейилади хабарда.
Вазирликнинг қайд этишича, Нанай туризм қишлоғида 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2023-2024 йилларда ҳунармандчилик маркази, 2023–2025 йилларда эса селфи ҳудудлари, 7 та автотураргоҳ, 10 та йирик дам олиш масканлари қурилиши кўзда тутилган.
2024-2025-йилларда Подшо Отасойнинг иккала қирг'ог'ида саломатлик ё'лакчалари қурилди, сойнинг оқими бо'йлаб 8 та кичик шаршара ҳосил қилинди.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |