Nandular
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нандулар, америка туяқушлари (Рҳеиформес) – кўкрак тожсуяксиз қушлар туркуми. Оёқлари уч бармокли, қанотлари ривожланган, лекин нандулар учолмайди. Патлари ғовак, яхши югуради ва сузади. 1 оила 2 тури: оддий нанду (баландлиги 170 см гача, оғирлиги 25 кг гача) ва дарвин нандуси, яъни узун тумшуқли нанду маълум. Жанубий Америка пампаслари ва ярим чўл ҳудудларида тарқалган. Полигам. Туда бўлиб яшайди. Тўдасида 3— 8 та модаси битта уяга 30 та ёки ундан кўпроқ тухум қўйиб, уни 35—40 кун босади, жўжаларини нарлари эргаштириб олиб юради. Н. ўсимлик барглари, новдалари ва майда умуртқасиз хайвонлар билан озиқланади. Гўшти ва пати учун кўп овланиши, тухумлари йиғиб олиниши туфайли сони камайиб кетган. Асосан, чекка ҳудудларда сақланиб қолган. Дарвин нандуси Халқаро Қизил китобга киритилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |