Луíс Cарлос Алмеида да Cунҳа (1986-йил, 17-ноябрда туғилган)[4] — Нани номи билан танилган португалиялик профессионал футболчи.

Нани
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Луíс Cарлос Алмеида да Cунҳа[1]
Таваллуд санаси 1986-йил 17-ноябр (1986-11-17) (39 ёш)[2]
Таваллуд жойи Амадора, Португалия
Бўйи 1.77 м[3]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Адана Демирспор
Рақами 30
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000–2003 Реал Массамá
2003–2005 Спортинг CП
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005–2007 Спортинг CП 58 (9)
2007–2015 Манчестер Унитед 147 (25)
2014–2015 → Спортинг CП (лоан) 27 (7)
2015–2016 Фенербаҳçэ 28 (8)
2016–2018 Валенcиа 25 (5)
2017–2018 → Лазио (лоан) 18 (3)
2018–2019 Спортинг CП 18 (7)
2019–2021 Орландо Cитй 77 (28)
2022 Венезиа 10 (0)
2022–2023 Мелбоурне Виcторй 10 (0)
2023– Адана Демирспор 8 (2)
Миллий терма жамоа
2006–2007 Португалия У21 11 (1)
2006 Португалия Б терма жамоаси 1 (0)
2006–2017 Португалия терма жамоаси 112 (24)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 6-октябр учун)

Нани ўз фаолиятини Спортингда бошлаган. 2003-йилда клубнинг ёшлар жамоасига қўшилган. 2005-йилда асосий жамоа сафида ўз дебютини амалга оширган. Португалиядаги икки йиллик фаолияти давомида Португалия кубогини қўлга киритган. 2007—2008-йилги мавсум олдидан Нанининг ўйини Англиянинг „Манчестер Унитед“ клуби эътиборини тортган ва 2007-йилнинг июл ойида Манчестерликлар Нани билан шартнома имзолашган. Манчестер Унитед клубига келиши билан асосий жамоа футболчисига айланган. Клуб сафида тўртта Премер-лига чемпионлиги, иккита Лига кубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЭФА чемпионлар лигасида чемпионликни қўлга киритган. Шундан сўнг, ижара асосида Спортинг клубига ўтган ва Португалия кубогини қўлга киритган. 2015-йилда Туркиянинг „Фенербаҳче“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Бир йилдан сўнг эса Испаниянинг „Валенсия“ клуби билан шартнома имзолаган. 2018-йилда яна Спортинг сафига қайтган. Шу мавсумда Португалия кубоги ва Португалия лига кубогини қўлга киритган. Мавсум якунлангач АҚШ чемпионатида иштирок этувчи „Орландо Cитй“ клуби сафига бориб қўшилган. 3 мавсум давомида Орландо Cитй клуби сардори сифатида ўйинларда иштирок этган ва 2021-йил охирида ушбу клубни тарк этган. 2022-йилнинг январ ойида Италиянинг Венезиа клуби билан шартнома имзолаган. 2023-йил 13- июлда Туркиянинг Адана Демирспор клуби билан шартнома имзолаган[5]. Адана Демирспор сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол этган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. 2024-йил 13-майда Нани ва Адана Демирспор клуби ўртасидаги шартнома бекор қилинган[6].

Нани Португалия терма жамоаси сафида 2006-йилда дебют қилган ва орадан кўп ўтмай терма жамоа сафида илк голини урган. Шу тариқа, жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланган. Учта Европа чемпионати (2008, 2012 ва 2016) ва 2014-йилги жаҳон чемпионатида Португалия шарафини ҳимоя қилган. Нани 2016-йилги Европа чемпионати финалида асосий таркибда майдонга тушган[7]. Финал ўйинида Cристиано Роналдо жароҳат олиб, майдонни тарк этганидан сўнг, ўйиннинг қолган қисмини жамоа сардори сифатида ўтказган ва Португалиянингг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган. Нани Терма жамоа сафида жами 112 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 24 та тўп киритишга муваффақ бўлган[8].

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Cонфедератионс Cуп Руссиа 2017: Лист оф плаерс: Португал“. ФИФА (2018-йил 20-март). 2017-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-март.
  2. ↑ „Нани“. МанУтд.cом. Манчестер Унитед. 2011-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-декабр.
  3. ↑ „Луíс Cарлос Алмеида да Cунҳа - Мелбоурне Виcторй“. мелбоурневиcторй.cом.ау. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Нани“ (рус). 2024-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил, 11-июл.
  5. ↑ „Нани офиcиализадо cомо рефорçо до Адана Демирспор“ (португалча) (13-июл, 2023-йил). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.
  6. ↑ „Адана Демирспор, Нани иле ёлларıнı айıрдı“ (туркча) (2024-йил 13-май). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.
  7. ↑ „Портуугал 1-0 Франcе | УЭФА Эуро 2016 финал“ (инглизча) (11-июл, 2016-йил). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.
  8. ↑ „Нани - Стац, cареэр анд маркет валуэ“ (инглизча). Қаралди: 11-июл, 2024-йил.