Нанси — Франсиянинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Мёрт ва Мозел департаментининг маъмурий маркази. Мёрт дарёси ва Марна—Рейн канали бўйидаги порт. Аҳолиси 106 минг киши (1999). Н. — Лотарингия саноат раёнининг иқтисодий маркази. Транспорт йўллари тугуни. Электротехника, транспорт машинасозлиги, поябзал, тикувчилик, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Шиша ва чиннидан бадиий буюмлар ишлаб чиқарилади. Ун-тлар, институтлар, консерватория, нафис санъат музейи бор. Шаҳар четида темир рудаси конлари ва металлургия заводи мавжуд. Н. ХВИ асрдан маълум. ХИИИ—ХВИИИ асрларда Лотарингия герсогларининг қароргоҳи бўлган. Меъморий ёдгорликлардан собор (1703—42), черков (ХВ аср), Герсог саройи (ХВИ аср) ва бошқа сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил