Нант — Франсиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Атлантика Луараси департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 277,7 минг киши (1999). Транспорт йўллари тугуни. Луара дарёси бўйидаги порт (йилига 20 млн. т дан ортиқ юк ортиб-туширилади): четдан нефт, фосфорит, ўрмон маҳсулотлари ва бошқа келтирилади; нефт маҳсулотлари, машиналар, ғалла, ун, ўғитлар четга чиқарилади. Металлургия, машинасозлик, хусусан, кемасозлик ва самолёцозлик ривожланган. Кимё, қоғоз, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет, нафис санъат, халқ ва Бретани санъати музейлари мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан ХИИ—ХИХ асрларда қурилган бинолар сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил