Naorem James Singh
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Наорем Жамес Сингҳ | ||
| Таваллуд санаси | 1993-йил 1-феврал[1] | ||
| Таваллуд жойи | Импҳал, Манипур, Ҳиндистон | ||
| Бўйи | 1.78 м (5 фт 10 ин) | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Бҳарат ФC | ||
| Рақами | 23 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| Моҳун Баган | |||
| Пуне | |||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| Кенкре | |||
| 2015- | Бҳарат ФC | 5 | (0) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2015-йил 30-май учун) | |||
Наорем Жамес Сингҳ (талаффузи: Неорам Жеймс Сингх) (1993-йил 1-февралда туғилган) — ҳиндистонлик профессионал футболчи, И-лиганинг „Бҳарат“ ФC клубида ва 2021-йилдан бошлаб Ҳиндистон миллий катталар терма жамоаси сафида ҳимоячи сифатида ўйнайди.[2]
Спортдаги фаолияти
Ёшлиги
Манипурнинг Имфал шаҳрида туғилган Сингҳ футболчилик фаолиятини Моҳун Баган ёшлар жамоасида бошлаган. Кейин у Пуне ФC академиясига қўшилди ва у ерда 2012-йил И-Леагуэ У20 чемпионлигини қўлга киритди.[3] Пуне билан бир неча мавсум давомида ўйнаганидан сўнг, Сингҳ И-лига 2-дивизионида Кенкрега қўшилди. Кенкре футбол клуби сафида у жами бўлиб 10 та ҳам ўйин ўтказмаган бўлишига қарамай, Наорем Жамес Сингҳ ушбу фаолияти давомида жами бўлиб 13 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу ҳар бир ўйинда ўртача 1.3 та гол дегани. Айни шу муваффақиятли ўйинлари сабабли Наорем Жамес Сингҳ 2015-йил трансферлари бошланиши афасида Бҳарат ФC клубининг эътиборига тушди.
Бҳарат ФC
2015-йил бошида Наорем Жамес Сингҳ 2014-15-йилги мавсум учун тўғридан-тўғри И-лиганинг янги жамоаси Бҳарат ФC билан шартнома имзолагани эълон қилинди.[4] У клуб учун профессионал дебютини 2015-йилнинг 24-январида Демпога қарши ўтказди. Сингҳ ўйинни бошлади ва бир таймни ўйнади ва якунда Бҳарат ФC ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.[5] Наорем Жамес Сингҳ учун ушбу жамоа катта профессионал футболдаги биринчи жамоа бўлишига қарамай, Бҳарат ФCнинг мухлислари томонидан яхши кутиб олинди. Баъзи ўйинларда ҳатто бутун стадион унинг исмини айтиб ҳайқирган вақтлар ҳам бўлди.[4]
Карера статистикаси
- 2015-йил 30-май ҳолати[6]
| Клуб | Мавсум | Лига | Федерация кубоги | Дуранд кубоги | ОФК | Жами | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Дивизия | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | Ўйинлар | Голлар | ||
| Бҳарат ФC | 2014-15 | И-лига | 5 | 0 | — | — | — | — | — | — | 5 | 0 |
| Карера жами | 5 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 5 | 0 | ||
Манбалар
- ↑ „Моҳун Баган САИЛ Фоотбалл Аcадемй“. МБСФА. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 22-феврал.
- ↑ „Бруно Перес алла Рома“ (Италиан). www.торинофc.ит. Торино Ф.C. (2016-йил 16-август). Қаралди: 2016-йил 16-август.
- ↑ „Чампионс Пуне ФC баcк ин тоwн wитҳ ҳисториc титле“. Пуне Фоотбалл Cлуб (2012-йил 1-май). Қаралди: 2015-йил 22-феврал.
- ↑ 4,0 4,1 „ИСЛ ис беҳинд ус, И'м лоокинг форwард то И-Леагуэ: Гоураманги“. Тимес оф Индиа (2015-йил 2-январ). Қаралди: 2015-йил 22-феврал.
- ↑ „Бҳарат ФC 0-0 Демпо“. Соccерwай. Қаралди: 2015-йил 22-феврал.
- ↑ Наорем Жамес Сингҳ Соccерwай сайтида
Ҳаволалар
- Бҳарат ФC профили (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) .