Napoleon
Наполеон Бонапарт (франсузча: Наполéон Бонапарте, италянча: Наполеоне Буонапарте; 1769-йил 15-август — 1821-йил 5-май) — франсуз инқилобининг охирги босқичларида ва Франсуз инқилоби урушларида машҳурликка эришган франсуз қўмондони ва сиёсий етакчиси.
| Наполéон Бонапарте | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
15-август 1769-йил |
| Вафоти |
5-май 1821-йил (51 ёшда) Лонгwоод, Авлиё Елена ороли |
Наполеон И, Наполеон Бонапарт (1769.15.8, Аяччо шаҳри, Корсика о. — 1821.5.5, Муқаддас Елена ороли) — франсуз давлат арбоби ва саркардаси, Франсия Республикасининг биринчи консули (1799—1804), Франсия императори (1804—14 ва 1815). 10 ёшида Франсиянинг Отен коллежига кирган, сўнг ўша 1779-йилда Бриенн ҳарбий ўқув юртига кўчирилган. 1784-йил мазкур ўқув юртини муваффақиятли тамомлаб, Париж ҳарбий мактабига (1784—85) ўтган. 1785-йил подпоручик унвонида армия хизматини бошлаган. Махсус, умумий илмий, фалсафий, сиёсий, бадиий адабиётни ўқиб ўрганган. Илғор франсуз маърифатпарварлари руҳида тарбияланган Наполеон И 1789-йил Буюк франсуз инқилобини илиқ кутиб олган. 1792-йил Якобинчилар клубига аъзо бўлган. У Париж шаҳри гарнизони қўмондони ва 1796-йилда Италияда ҳаракат қилаётган франсуз армиясининг бош қўмондони этиб тайинланган. Италия компаниясида Наполеон И ўзини буюк саркарда эканлигини намоён қилган. Ғолиб сифатида Парижга кириб келган Наполеон Бонапарт Мисрга ҳарбий юриш қилиш ҳақидаги қарорини Директориядан ўтказган. Лекин, ўз хоҳиши билан у Мисрни ташлаб, 1799-йил октабрда Парижга қайтиб келган ва 9—10-ноябрда давлат тўнтариши ўтказиб, консуллик режимини жорий этган ва амалда бутун ҳокимиятни ўз қўлига олган. У инқилоб қўлга киритган демократик ютуқларни бекорга чиқарган. Аммо, иқтисодий соҳада инқилоб самараларини, шу жумладан, мулкни қайта тақсимлаш тадбирини ҳимоя қилган, саноат ва савдонинг ривожланишига катта эътибор берган. 1800-йил франсуз банкига асос солган.
1802-йил Наполеон И ўзини умрбод консул этиб тайинланишига эришган. 1804-йилда эса император деб эълон қилинган. Янги буржуа монархиясини мустаҳкамлаш мақсадида Наполеон Бонапарт 1-хотини Жозефина билан никоҳни бузган ва 1810-йил Австрия императори Франс И нинг қизи Мария Луизага уйланган. Буюк давлатлар иттифоқига қарши олиб борган зафарли урушлари, Маренго (1800), Аустерлиц (1805), Иена (1806)даги ажойиб галабалари, империя ҳудудини тез суръатда кенгайиши, Наполеон И ни амалда бутун Ғарбда (Англиядан ташқари) ва Марказий Европада хукмдорга айланиши унинг шон-шуҳратини янада оширган. 1812-йилда Россияга қарши юришидаги мағлубиятидан сўнг Наполеон Бонапарт ўзини ўнглай олмади, унинг „буюк армияси“ тор-мор қилинди, Европада Наполеон Бонапарт зулмига қарши халқ-озодлик ҳаракатлари кўтарилди. Наполеон И га қарши иттифоқчиларнинг ҳарбий уюшмалари вужудга келди. Сўнгги урушларда Наполеон Бонапарт нинг мағлубиятга учраши, иттифоқчи қўшинларнинг Парижга кириб келиши (1814-йил 31-март), уни тахтдан воз кечишга мажбур қилди (1814-йил 31-март). Ғолиб иттифоқчилар Наполеон Бонапарт нинг император унвонини сақлаб қолиб, Элба о.ни унинг ихтиёрига бердилар.
Наполеон Бонапарт нинг Франсияга қайтадан кириб келиши (1815-йил 1-март) ва „юз кун“ деб аталмиш даврда (1815-йил 20-март — 22-июн) уни 2-маротаба тахтни бошқариши мамлакатда Наполеон И ни қўллабқувватлайдиган ижтимоий кучлар ҳали ҳам мавжудлигидан дарак берарди. Аммо Ватерлоо жангида у иттифоқчилар армияси томонидан тор-мор қилинди ва 1815-йил 22-июнда батамом тахтдан воз кечди. Муқаддас Елена о.га сургун қилинган Ҳ.И 6 йилдан сўнг инглизлар асирлигида вафот этган. 1840-йил унинг хоки Парижга Ногиронлар уйига кўчириб келтирилган.
Наполеон Бонапарт ҳарбий қўшинларни касбий (профессионал) армияга айлантирди. Европада энг илғор ҳисобланган франсуз қуролли кучларини яратиш, уларни ҳарбий санъатга ўргатишга, стратегия ва тактикани такомиллаштиришга замин яратди. У душманни тор-мор этишнинг асосий йўли унга қарши қатъий жанг қилишдан иборат деб ҳисобларди. Наполеон И стратегик ташаббуснинг роли ва аҳамиятига алоҳида урғу берган.
Наполеон Бонапарт нинг саркардалик маҳорати жаҳон ҳарбий санъатига чуқур таъсир кўрсатган.
У 1804-1815-йиллар давомида Наполеон Бонапарт номи остида Франсия императори бўлган. У кўплаб мамлакатларнинг фуқаролик қонунига катта таъсир кўрсатган Наполеон Кодексини яратган, лекин у кўплаб коалицияларнинг Наполеон урушлари номи остида Франсияга қарши олиб борилган урушлардаги ҳиссаси туфайли машҳур. Наполеон Франсиянинг Европанинг катта қисмида ҳукмронлигини ўрнатиб Франсуз инқилоби ғояларини тарқатишни мақсад қилган, лекин шу билан бир пайтда у империал монархияни тузган. Наполеон урушларда ўзидан сон бўйича анча кучли бўлган рақибларини устидан жуда кўп марта мағлуб қилганлиги сабабли барча замонларнинг энг зўр саркардаларидан бири саналади ва унинг жанглари дунё бўйлаб кўплаб ҳарбий академияларда ўрганилади.
Наполеон Cорсиcадаги Ажаccиода ХВИ асрда Cорсиcага келиб қолган италян зодагони оиласида туғилган. У материк Франсияда артиллерия офицери сифатида таълим олган. У Биринчи Республика даврида машҳурликка эришган ва Франсияга қарши қаратилган Биринчи ва Иккинчи коалиция урушларида муваффақиятли қатнашган. Наполеон бу урушларда Италия яриморолидаги уруш ҳаракатларида ғалабага эришган.
1799-йилда у 18-брюмер то`нтаришини ташкиллаштиради ва ўзини Биринчи консул деб эълон қилдиради; беш йилдан сўнг Франсия Сенати референдум натижасига кўра уни император деб эълон қилади. ХИХ асрнинг биринчи ўн йиллигида Наполеон бошчилигидаги Франсуз империяси Европанинг барча кучли давлатлари қатнашган Наполеон урушларида иштирок этган.[1] Кетма-кет ғалабалардан сўнг Франсия континентал Европада етакчилигини ҳимоялади ва Наполеон бошқа Европа давлатларини Франсияга қарам давлат қилиб, уларни ўз қариндошлари ва дўстларига бўлиб берди. Наполеон бу йўл билан франсуз таъсир доирасини асрашга ҳаракат қилган.
Яриморол уруши ва 1812-йилги Ватан уруши Наполеон муваффақиятларини тўхтатди. Унинг Буюк Армияси Россия билан урушда жуда катта зарар кўрди ва қайтиб тўлиқ тикланмади. 1813-йилда Олтинчи коалиция унинг қўшинларини Халқлар жангида тор-мор этилди; келаси йили Коалиция Франсияни босиб олди, Наполеонни тахтдан воз кечишга мажбур этди ва уни Элба оролига сургун этди. Бир йил ўтмасданоқ у Элбадан қочди ва ҳукуматни ўз қўлига олди, лекин 1815-йил июнда Ватерло жангида мағлуб этилди. Наполеон умрининг сўнгги олти йилини Саинт Ҳелена оролида инглизлар томонидан ҳибсда сақланди. Жасаднинг очиб кўрилиши Наполеон ошқозон ракидан вафот этганини аниқлади, лекин баъзи мутаҳассислар у мергимуш билан заҳарланган дейишади.
Ёшлиги

Наполеон 1769-йил 15-августида Карло Мария Бонапарт ва Мария Летиция Рамолино оиласида Ажаccиодаги Бонапартларнинг оилавий қасри Cаса Буонапартеда туғилган.[2] Наполеон оиладаги тўртинчи фарзанд бўлган.[2] Наполеон туғилишидан бир йил олдин орол Франсияга Генуя Республикаси томонидан сотилган эди.[3] У Наполеоне ди Буонапарте номи билан (гўдаклигида вафот этган амакиси номига) чўқинтирилган. Йигирма ёшларида ўз исмини франсузча жаранглайдиган Наполéон Бонапартега ўзгартирган.[4][ноте 1]
Корсикалик Буонапартелар келиб чиқиши Тосканалик бўлган[5][6][7][8] кичик италян зодагони бўлишган ва Корсикага ХВИ асрда Лигуриядан келишган.[9][10]
Унинг отаси Cарло Буонапарте адвокат бўлган ва 1777-йилда Людовик ХВИ қасрида Корсика вакили этиб тайинланган. Наполеон тарбиясида катта ролни унинг онаси Летиция Рамолино ўйнаган.[11]

Унинг Жосепҳ исмли акаси; ва Луcиэн, Элиса, Лоуис, Паулине, Cаролине анд Жéрôме исмли укалари ва сингиллари бўлган. Жосепҳдан олдин туғилган биттадан бола ва қиз гўдакликларида вафот этишган.[12] Наполеон икки ёшидан сал олдинроқ 1771-йил 21-июлда Ажаccио кафедрал соборида чўқинтирилган.[13]
Наполеоннинг зодагонлардан эканлиги ва оиласининг алоқалари сабабли ўзининг Корсикалик бошқа тенгдошларидан кўра яхшироқ таълим олишининг гарови эди.[14] 1779-йилнинг январида Наполеон континентал Франсиядаги Аутунда жойлашган диний мактабга франсуз тилини ўрганиши учун қабул қилинади. Май ойида у Бриэнне-ле-Чâтеаудаги ҳарбий академияга қабул қилинади.[15] У яққол эшитиладиган Корсиканча шевада гапирган ва ҳеч қачон тўғри талаффуз қилишни ўрганмаган.[16] Наполеон ўзининг шеваси туфайли тенгдошлари томондан мазаҳ қилинган ва шу сабабли фақат ўқиш билан машғул бўлган.[17][ноте 2] Ўқитувчисининг айтишича Наполеон — „доимо математика жуда кучли эди. У шунингдек тарих ва географиядан яхшигина ҳабардор эди… Бу боладан ажойиб денгизчи бўлиши керак“, бўлган.[19][ноте 3]
1784-йилда Бриэнндаги ўқишини тугатгач Наполеон Париждаги энг зўр Écоле Милитаире(Ҳарбий мактаб)га қабул қилинади. Бу мактабга қабул қилиниши Британ Қироллик флотига ҳужжат топширишни режалаштириб юрган Наполеоннинг денгизчилик орзуларига чек қўяди.[21] Артиллерия офицерлиги учун таълим олади ва отаси ўлимидан сўнг моддий қийинчиликлар туфайли икки йиллик курсни бир йилда тамомлайди.[22] У Écоле Милитаирени битирган биринчи Корсикалик ҳисобланади.[22] У кейинчалик ўзи Сенатга сайлайдиган машҳур олим Лаплас томонидан имтиҳон қилинади.[23]
Илк қадамлар

1785-йил сентабридаги битирувдан сўнг Бонапарт артиллерия полкида кичик лейтенант унвони билан хизмат қиларди.[15][ноте 4] У 1789-йилда революция бошланишига қадар Валенcе, Дрôме ва Аухоннеда хизмат қилади ва инқилоб бошлангандан сўнг икки йил Корсикада хизмат қилади.
У инқилобнинг илк йилларини Корсикада роялистлар, инқилобчилар ва Корсика миллатчилари орасидаги уч томонлама қийин урушда қатнашиб ўтказади. У инқилобий Якобинчиларни қўллаб-қувватлаган, капитан унвонига эришган ва кўнгиллилар баталёнига бошчилик қилган. Корсикада франсуз армиясига қарши очиқ норозилиги ва душманлигига қарамасдан Наполеон 1792-йилда мунтазам армиянинг артиллерия капитани этиб тайинланади.[25]
У Корсикага қайтади ва Франсиядан ажралиб чиққан Паоли билан келишолмай қолади. 1793-йилда Паоли билан келишмовчиликлар туфайли Наполеон ва унинг оиласи континентал Франсияга кетишади.[26] Лекин кетишидан олдин Наполеон Сардинияга тегишли бўлган Ла Маддалена оролига ҳужумда қатнашади. Корсикаликлар жуда тез мағлуб бўлади, лекин Наполеон бу жангда ўзини кўрсата олади.[27]
Тулон қамали (1793 йил)
1793-йил июлда у республикани шарафлаб Ле соупер де Беауcаире (Бокер уйидаги тушлик) памфлетини ёзади. Бу памфлет Наполеонга инқилоб етакчиси Махимилиэн Робеспиэрренинг укаси бўлган Аугустин Робеспиэрренинг ҳомийлигини олиб келади. Корсикалик таниши Антоине Чристопҳе Салиcети ёрдами билан Наполеон Тулонни қамал қилаётган инқилоб армиясининг артиллерия қўмондони этиб тайинланади. Шаҳар республика ҳукуматига қарши бош кўтариб британ аскарларини томонидан эгалланган эди.[28]

Унинг режасига кўра республика артиллерияси британ кемаларини шаҳар портидан кетишга мажбур қилиш учун қулай дўнгликни эгаллаши керак эди. Қал`ага ҳужум қилинаётган пайтда Наполеон яраланади, лекин барибир ғалаба қозонади. Бу ғалаба туфайли Наполеон йигирма тўрт (24) ёшида бригада генерали (таҳминан полковник ва генерал маёр ўртасидаги унвон) этиб тайинланади.
Манбалар
- ↑ Счом, Алан. Наполеон Бонапарте, 1. ҲарперПеренниал, Неw Ёрк: ҲарперПеренниал, 1998. ИСБН 0-06-092958-8.
- ↑ 2,0 2,1 Делорс, Cатҳерине „15тҳ оф Аугуст 1769: биртҳ оф Наполеоне ди Буонапарте“. 2013-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-ноябр 2012-йил.
- ↑ МcЛйнн 1998, п.6
- ↑ 4,0 4,1 Дwер 2008, п.хв
- ↑ Тҳе cоурт анд cамп оф Бонапарте, Ж & Ж Ҳарпер, 1832, п. 17,Гоогле Боок
- ↑ Ида М. Тарбелл, А Шорт Лифе оф Наполеон Бонапарте, Кессингер Публишинг, 2005, п. 1,Гоогле Боок
- ↑ Тҳе отҳер cонқуэст. Гоогле Боокс, 1967. Қаралди: 3-август 2011-йил.
- ↑ Френч Фортифиcатионс, 1715–1815. Гоогле Боокс, 30-ноябр 2009-йил. ИСБН 9780786458073. Қаралди: 3-август 2011-йил.
- ↑ МcЛйнн 1998, п.2
- ↑ 2012 ДНА тесц фоунд соме оф тҳе фамилй’с анcесторс wере фром тҳе Cауcасус регион; лефигаро.фр. „Ле Фигаро – Мон Фигаро : Селон сон АДН,лес анcêтрес де Наполéон сераиэнт ду Cауcасе!“. Ле Фигаро (15-январ 2012-йил). Қаралди: 20-феврал 2012-йил.; Тҳе студй фоунд ҳаплогроуп тйпе Э1б1c1*, wҳич оригинатед ин Нортҳерн Африcа cирcа 1200 БC; тҳе пеопле мигратед инто тҳе Cауcасус анд инто Эуропе. „Ҳаплогроуп оф тҳе Й Чромосоме оф Наполéон тҳе Фирст; Герард Луcотте, Тҳиэррй Тҳомассет, Петер Ҳречдакиан; Жоурнал оф Молеcулар Биологй Ресеарч“ (2011-йил 1-декабр). Қаралди: 18-феврал 2012-йил.
- ↑ Cронин 1994, пп. 20-21
- ↑ Ҳарвей, Р. Тҳе Wар оф Wарс, Робинсон, 2006. п. 58-61.
- ↑ „Cатҳедрал—Ажаccио“. Ла Фондатион Наполéон. Қаралди: 31-май 2008-йил.
- ↑ Cронин 1994, п.27
- ↑ 15,0 15,1 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедрхви - ↑ МcЛйнн 1998, п.18
- ↑ Дwер 2008, п.29
- ↑ Кладструп 2005, п.61–8
- ↑ МcЛйнн 1998, п.21
- ↑ Wеллс 1992, п.74
- ↑ МcЛйнн 1998, п.23
- ↑ 22,0 22,1 Дwер 2008, п.42
- ↑ МcЛйнн 1998, п.26
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедм290 - ↑ МcЛйнн 1998, п.55
- ↑ Роберц 2001, п.хвиии
- ↑ МcЛйнн 1998, п.61
- ↑ Дwер 2008, п.132
Адабиётлар
- Манфред А. 3., Наполеон Бонапарт, М., 1971
- Тарле Е., Нашествие Наполеона на Россию. 1812 год, М., 1938
- Тарле Е. В., Наполеон, М., 1957
- Левицкий Н. А., Полководческое искусство Наполеона, М, 1938.
- Рустамжон Умматов. Бобуршоҳ ва Наполеон. Т: „ЙАА“, 2024.
- Ғиёсов, Темур. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "ноте", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="ноте"/> таг wас фоунд