Naqib
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нақиб, нақибхўжа (арабча,Қ — бошлиқ, сардор, қабила бошлиғи, доҳий) — Хива хонлигидаги ҳарбий мансабдор. Саййидлар ва хўжалар учун юқори фахрий унвон. Н. ўзларини Муҳаммад пайғамбарнинг авлодларидан деб ҳисоблай-диган саййидлар жамоалари раҳбарларининг лавозими. Ҳукмрон доиралар Н. орқали саййидлар жамоалари билан муомала қилганлар. Н.лик лавозими авлоддан авлодга ўтган. Н. хоннинг энг яқин маслаҳатчиларидан бўлиб, сафарларда унга ҳамроҳ бўлган. Расмий қабул маросимларда Н. хоннинг сўл томонида 1-ўринда ўтирган. Хон Н.ларга таянган. Н.ларнинг ўз навкарлари бўлиб, ҳамма ҳарбий сафарларда қатнашган. Н.ларнинг вазифаси уруш сафари вақтида қўшин тузиш, уни қуроллантириш ва жойлаштириш маҳоратига эга бўлган, одд ва орқадаги, ўнг ва сўл қанотдаги марказ ва пистирмадаги аскар ҳолидан хабардор бўлган, ўз вазифасига лойиқ бўлмаган кишини маълум вазифани бажаришга қўймаган. Хива хонлигида уруш сафарлари вақтида Н. шу вазифаларни бажарган. Хон "сайлов"и вақтида Н. иштирок этган. Н.лар хазинадан таъминланиб турилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |