Наргис, нарсисс (Нарcиссус Л.) — чучмомадошлар оиласига мансуб ўтлар туркуми. Пиёзбоши кўп йиллик. Барги наштарсимон. Гули, одатда, сариқ ёки оқ, якка ёки гулбанд учида бир нечтадан жойлашган. Гулқўрғони силиндрсимон найли, қўнғироқсимон ёки косачасимон тожли. Меваси этли кўсакча. Кўпинча, Ўрта денгиз раёнларида ўсадиган 30 га яқин (бошқа маълумотга кўра 60 тача) тури бор. Ўзбекистонда 2 та тури учрайди: Н. псеудонарcиссус Л. — сохта ёки сариқ Н., гулқўрғон барглари оқ. Бачки (сохта) тожи сариқ, чин тожбаргларига нисбатан анча қисқа. Н. поэтиcус Л. — нафис ёки оқ Н. Ҳар иккала тури кўп йиллик, пиёзли, манзарали ўсимлик ҳисобланиб, апрел ойида гуллайди. Баъзи турларининг гулларида хушбўй эфир мойи, пиёзбошида алкалоидлар мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил