Наруто
ナルト

Наруто логотипи
Жанри Саргузашт, Жангари, Фентези, Комедия
Муаллиф(лар) Масаши Кишимото
Режиссёр Ҳаято Дате
Ссенарийнавис(лар) Кацуюки Сумисаwа, Жунки Такегами, Сатору Нишизоно, Ясуюки Сузуки ва Ясуаки Куроцу
Мамлакат Yaponiya
Тил Японча
Қисмлар сони 46
Эфирга узатилиши
Телеканал ТВ Токё
Трансляция даври 2002-йил ноябри
Ташқи ҳаволалар
Расмий сайти

Наруто (яп. ナルト) Масаши Кишимото яратган япон мангасидир. Мазмуни ўз қишлоғида энг кучли (Ҳокаге) деб тан олинишини истовчи нинза Наруто Узумаки ва унинг дўстлари билан содир бўлувчи воқеалар ҳикоясидадир. Мангани Кисримото 1997-йили тайёрлаган Акамару Жумпга асосланган.

Манга 21-сентабр 1999-йилдан 10-ноябр 2014-йилгача Шуэиша япон нашриёти томонидан Wеэклй Шонен Жумп журналида чоп этилди.

Манга асосида Аниплех ва Студио Пиэррот компаниялари томонидан аниме-телесериал суратга олинди. Биринчи Наруто номли телесериал 3-октабр 2002-йилдан бошлаб 8-феврал 2007-йилгача Японияда ТВ Токё телеканалида ва Анимах сунъий йўлдош каналида кўрсатилди. Иккинчи Наруто Шиппуден (яп. НАРУТО -ナルト- 疾風伝) номли телесериал 15-феврал 2007-йилдан 23-март 2017-йилгача трансляция қилинди ва 500-чи қисм билан тугади.

Наруто Японияда 205 миллион нусхада сотилиб, бесцеллер мангалар қаторига кирди.