Narva
Нарва (эстонча: Нарва, олмонча: Нарwа ) — Эстониядаги шаҳар. Нарва дарёсининг чап соҳилида, унинг Фин қўлтиғига қуйилиш жойидан 14 км узоқликда. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 57 650 киши[1][3]. Шаҳар саноатининг асосий тармоқлари — энергетика, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш. Нарва яқинида маҳаллий сланецда ишлайдиган Болтиқ бўйи ГРЕС, Эстония ГРЕС ишлаб турибди. ГЕС бор. Йирик ип газлама корхонаси — Кренголм мануфактураси, ёғочсозлик, машинасозлик, металлсозлик, озиқ-овқат ва бошқа саноат корхоналари фаолият кўрсатади. Нарва кўприк орқали Ивангород (Ленинград вилояти) билан боғланган. Политехникум, тарих музейи мавжуд. Шаҳар илк бор 1171-йилги Новгород солномасида Ругодив номи билан тилга олинган. Дания, Швеция Ливон ордени тасарруфида бўлган. 1704-йилда рус қўшинлари томонидан ишғол қилинди. 1919-йилдан Нарва Эстония таркибида. Шаҳарда тарихий меъморий ёдгорликлардан: қаср (ХИИИ—ХВ асрлар), шаҳар истеҳкомлари (ХИВ аср), ратуша (ХВИИ аср) сақланган.[4]
Нарва эстонча: Нарва | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 59°22′0″Н 28°11′0″Э / 59.36667°Н 28.18333°Э | |
| Мамлакат | Эстония |
| Уэзд | Ида-Вирумаа |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Эдуард Эаст |
| Асос солинган | 1223 |
| Илк эслатилиши | 1171 |
| Аввалги номлари | Ругодив |
| Қачондан бери шаҳар | ХИВ аср |
| Майдон | 8,454 км2 (3,264 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | эстон тили |
| Аҳолиси (2013) |
57 650[1] |
| Миллий таркиб |
руслар – 82,02 % эстонлар – 3,86 % украинлар – 2,55 % белоруслар – 2,13 % финлар – 0,74 % татарлар – 0,49 % бошқалар – 8,21 %[2] |
| Конфессиявий таркиб | праваславлар, лютеранлар |
| Вақт минтақаси | УТC+2 |
| Телефон коди | +37235 |
|
| |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ээсти статистика 2012 Статистика Эстонии 2012 (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-07 санасида архивланган)(эст.)
- ↑ Нарва в цифрах 2010
- ↑ Идавирусцев осталось всего 153 642
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
