Narx
Нарх — бозор механизмининг муҳим таркибий унсурларидан бири. У ўзининг вазифалари орқали барқарор иқтисодиётнинг шаклланиши ҳамда самарали амал қилишига, бозор мувозанатининг таъминланишига, миллий даромаднинг иқтисодиёт турли тармоқ ва соҳалари, хўжалик юритувчи субектлари бўйича тақсимланишига, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишига шароит яратади. Шунингдек, у ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириб, соғлом рақобат муҳитининг яратилишига катта таъсир кўрсатади.
Нарх, баҳо — товар қийматининг пулдаги шакли; бозор иқтисодиётида амал қилувчи иқтисодий дастак. Иқтисодий тафаккур тарихидаги айрим қарашларда нархни қийматнинг меҳнат назариясига асосланиб талқин қилишган, унга қийматнинг пулдаги ифодаси деб қаралган. ХХИ аср бошларидаги назариялар нархни пулнинг миқдорий назарияси асосида изоҲлаб, нархга ҳаражатлар, товарнинг нафлилиги ва рақобат таъсир этишини эътироф этади. Нархни қиймат белгилайди, аммо у аниқ бир қийматдан юқори ёки паст бўлиши мумкин, бу эса бозордаги муайян товарга бўлган талаб ва таклифт боғлиқ. Нарх фақат қийматни эмас, балки талаб ва таклиф, шунингдек, товарнинг ижтимоий фойдалилиги, сифати ва бошқа товарлар ўрнини боса олиши, муомаладаги пулнинг харид қобилиятига ҳам боғлиқ. Бинобарин, нарх қийматдан миқдоран фарқланади. Маҳсулот таннархи ҳар қандай нархнинг асоси бўлиб, маҳсулотнинг ҳаётий сикли давомида унинг нархидаги ўзгаришларга катта таъсир кўрсатади. Нарх миқдори харажатларга ва товар сифатига тўғри мутаносибликда, ракрбатнинг шиддатига эса тескари мутаносибликда туради. Бозор иқтисодиётида нарх бир нечта вазифаларни бажаради: 1) ҳисоб-китоб ва ўлчов вазифаси —Нарх воситасида қилинган ҳаражатлар, олинган натижанинг пулдаги миқдори аниқланади. Ҳаражатлар ишлатилган ресурслар миқдорини унинг нархига кўпайтириш орқали ҳисобланади; 2)рағбатлантириш вазифаси — нархнинг ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартиради. Талаб нархга нисбатан тескари мутаносибликка эга. Нарх пасайса талаб рағбатлантирилади, аксинча, нарх ошса (бошқа шарт-шароит ўзгармаган тақдирда) таклиф рағбат олади. Нархдаги ўзгариш ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларга иштиёқ бағишлайди; 3)рақобат воситаси вазифаси — Нарх рақибни бозордан сиқиб чиқариш ва бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун ишлатилади. Рақобатчилар нархни ўзгартириб туриш, уни шароитга қараб турлича белгилаш орқали ўзаро беллашадилар. Нарх рақобатлашувнинг иқтисодий воситаси ҳисобланади; 4) иқтисодиётни тар-тиблаш вазифаси — нарх бозор механизмидаги асосий иқтисодий дастак ёки восита. Нарх ўзгаришига қараб нимани ва қанча ишлаб чиқариш кераклиги аниқланади. Муайян товарлар нархининг ошиши уларни кўплаб ишлаб чиқариш кераклигини билдиради, аксинча, нархнинг пасайиши товар ишлаб чиқаришни камайиши ёки умуман тўхтатилиши лозимлигини англатади. Нархга қараб бозори касод товарлардан воз кечилиб, бозори чаққон товарларни ишлаб чиқаришга ўтилади. Бу эса ресурсларнинг бир соҳадан иккинчисига оқиб ўтишига, эски соҳа қисқариб, янги соҳанинг тез ривожланишига олиб келади. Нарх ресурсларни қайта тақсимлаш орқали иқтисодиётни тартиблайди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида товарлар ва хизматлар олди-сотдисида қўлланиши нарх тизимини яратади. Миллий иқтисодиёт ҳолатини ҳисоблашда жорий ва қиёсий нархлар қўлланади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. Қиёсий нархларда маълум йил асос қилиб олиниб, ишлаб чиқаришнинг натижалари шу нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таққосланади. Жорий нархлар инфлясия туфайли ўзгариши ва реал иқтисодий натижани кўрсатмаслиги сабабли ялпи миллий маҳсулот, миллий даромад, реал иш ҳақи ва шаҳри к. кўрсаткичлар динамикаси қиёсий нархларда ҳисобланади.
Нарх қайси бозорда амал қилиши, кимга мўлжалланганлиги ва қайси мақсадни кўзлашига қараб бир неча турларга бўлинади.
Эркин бозор нархи (мувозанатли нар) — эркин бозорда сотувчилар ва харидорлар кўпчилик бўлганидан улардан ҳеч бири ўзи хоҳлаган нархни ўрнатолмайди. Бу ерда талаб-таклиф нисбатига қараб эркин савдолашув нархи, яъни мувозанатли нарх юзага келади; монопол нарх — монопол бозорда сотувчи ёки харидор озчилик ёхуд танҳо бўлганида улар хоҳлаган нарх ўрнатилади. Бу бозорга зўрлаб киритиладиган нарх бўлиб, одатдаги нархлардан юқори бўлади ва монопол фойда олишга хизмат қилади; Улгуржи нарх — товар ишлаб чикарувчилар савдо фирмаларига товарларни бир йўла кўтарасига сотишида қўлланади. Товар биржалари ва савдо уйларида ҳам улгуржи нархлар қўлланади; шартнома нархлари — сотувчи ва харидорларнинг розилиги билан белгиланадиган ва ўзаро тузиладиган шартномада кўрсатиладиган нарх. Бундай нарх, одатда, шартнома муддати амал қиладиган даврда ўзгармайди. Кўпроқ миллий ва халқаро бозорларда қўлланади. Чакана нарх — товарлар бевосита истеъмолчиларга яккалаб сотилган чоғда қўлланади ва миқдори улгуржи нархдан юқори бўлади; Прейскурант нарх — харидор учун билдиргич ёки маълумотнома нарх бўлиб хизмат қилади ва ҳақиқий нарх прейскурантлар (кўрсаткичлар)да эълон қилинган нарх атрофида бўлишини англатади; Д отацияланган нарх — давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган, бозор нархидан пастроқ қилиб белгиланган нарх, нархдаги фарқ бюджет берадиган дотация билан қопланади. Бу нархни ўтиш даврида турган мамлакатларда давлат аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун қўллайди; Демпинг Нарх — бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларни сиқиб чиқаришда қўлланадиган махсус пасайтирилган нарх, халқаро бозорларда кўпроқ қўлланади.
Бозор кўламига кўра, нархлар ҳудудий (минтақавий), миллий ва халқаро бозор нархларига бўлинади. Ҳудудий нарх — фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, у шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсирида ҳосил бўлади. Миллий бозор нархи — бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи Нлардир. Халқаро нарх — муайян товарга кетган байналминал ҳаражатларни, товарнинг нафлилиги жиҳатидан жаҳон стандарти талабига мос келиш даражасини ва халқаро бозордаги талаб ва таклиф нис-батини ҳисобга олади.
Нархлар фарқининг миқдорий ифодаси нарх диапазони дейилади. Нарх диапазони нархлар оралиғининг пулдаги ифодасидир. Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори нархларни ўз ичига олади. Бу диапазон қанчалик катта бўлса, товар муомаласи шунчалик тез юз беради, талаб билан нарх ўзаро боғланади. Иқтисодиёт бир-бирига боғлиқ ва ягона бўлганидан турли товарлар ва хизматлар нархлари бир-бирини юзага чиқаради, тўлдиради ва ўзаро таъсир кўрсатади. Уларнинг ҳар бири ўзи билан боғлиқ кейинги маҳсулот ҳаражатларини шакллантиради. Кўпгина соҳаларда ишлатиладиган энг муҳим иқтисодий ресурлар (металл, нефт, кумир, газ, ёғоч, буғдой, пахта каби товарлар) нархининг ўзгариши бозордаги жами нархлар нисбатига таъсир кўрсатади. Нархга таъсир этувчи энг қулай омил бу монополиядир. Монополист корхона нархни хоҳлаганча ўйнатиши мумкин. Шундай экан демпинг нарх психологик нарх буларнинг ҳаммасини монополист ҳал қилади хоҳласа қилади, хоҳламаса йўқ. Ушбу назария Бухоро Давлат Университети Иқтисодиёт кафедраси кафедра мудири Абдуллаев. А га тегишли назариядир.
Аҳмаджон Ўлмасов[1].
Ҳаволалар
- Cост оф Ливинг — Cонтаинс приcес оф гоодс анд сервиcес wорлдwиде
- Wагес, Приcес & Ливинг Стандардс: Тҳе Wорлд-Ҳисториcал Перспеcтиве (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-01-07 санасида архивланган)
- Ҳисториcалстатистиcс.орг Линкс то ҳисториcал статистиcс он приcес
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |