Нашагул (Руббеcкиа лаcиниата Л), қийиқбарг нашагул — мурак-кабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон манзарали ўсимлик. Ватани — Америка. Бўйи 1—2,5 м. Пояси тик ўсади, пастдаги япроқлари пацимон, юқоридагилари уч бурчакли. Гуллари сариқ ва тўқ қизил. Тўпгули саватча, йирик (7—12 см), шарсимон, кўп гулли, узун бандли, шохлари учида биттадан ўрнашган. Саватчанинг четига ўрнашган гуллари тилсимон, жинссиз, ўртадагилари эса? найчали, икки жинсли. Меваси 5—6 ж мм, 4 қиррали донча, учида кокили бор.

Уруғи понасимон, чўзиқ. Н. уруғларидан ҳамда бачкисидан кўпайтирилади. Июлдан то кеч кузгача гуллайди. Ўзбекистонда паркларга, майсазор ва гулзорларга экилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил