Nasoro
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Насоро (араб. — насроний сўзининг кўплиги; масиҳийлар, христианлар) — Қуръонда Исо пайғамбарга эргашган диндорларнинг аталиши. Ривоятларга кўра, Исо Масиҳ Носира номли шаҳарда туғилган бўлиб, уни Носирий деб атар эдилар. Унга эргашган кишини эса насроний деб юрита бошлаганлар. Насоро Исо Масиҳни илоҳийлаштиргани учун ислом дини нуқтаи назарида ширк аҳлидан ҳисобланадилар. Зеро исломда Аллоҳ таолога ҳеч бир нарсани тенглаштириш, ҳатто ўхшатиш мумкин эмас. Насоро эса Исо Масиҳни муқаддас учликнинг бири деб унга эътиқод қилади. Шунинг учун ҳам Қуръоннинг кўп оятларида насоро тилга олинади ва Муҳаммад (сав)ни эътироф этишга даъват қилинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |