Nasos
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. (2025-01) |
Насос — суюқликни босим остида сўриш ва ҳайдаш, газларни сиқиш ёки сийраклантириш, сочилувчи жисмларни сўриш ва ҳайдаш учун ишлатиладиган қурилма (гидравлик ёки пневматик машина, аппарат ёки асбоб). Суюкдикларни босимсиз ҳаракатлантириш учун мўлжалланган қурилмалар сув кўтариш машиналари деб аталади. Насоснинг асосий параметри — маълум вақт ичида (вақт бирлигида) ҳайдаладиган сув, газ ёки ҳаво миқдори. Баъзан насослар учун босим (Р ва Я), истеъмол қуввати Н ва ф. и. к. ҳам муҳим.
Қадимда ҳам насос яратишга уринилган. Масалан, қадимги Ўрта Осиё ҳудудида чархпалаклар ёрдамида сув чиқаришган. Юнон механиги Ктесибий ўт ўчириш учун мўлжалланган биринчи насосни ихтиро қилган. ХВИИИ аср бошларига қадар, асосан, сув кўтариш машиналари ишлатилган. Буғ машинаси яратилгандан сўнг уларнинг ўрнини аста-секин Н. эгаллай бошлади. ХВИИИ аср охирларида поршенли Н. таррақиёти жадаллашди. ХИХ аср ўрталарида поршенли буг Н.лари кенг ишлатила бошлади. Шу даврда парракли Н. ҳам пайдо бўдди. ХХ аср 20—30-йилларидан бошлаб, баъзи соҳаларда поршенли Н. ўрнига марказдан қочма, роторли Н.лар ишлатила бошлади.
Н. тараққиётининг иккинчи йўналиши айланувчи (роторли) Н. яратилишидан бошланади. ХВИИ аср бошида яратилган икки роторли Н. ҳозирги тишли ғилдиракли Н.га ўхшайди. Кей-инчалик роторли Н.нинг бошқа хиллари пайдо бўлди. Немис муҳандиси С. Хинс 1920-йил марказдан қочма қурил-ма деб аталган биринчи сўрувчи уюр-ма Н.ни таклиф қилди.
Суюкликни ҳайдашда марказдан қочма кучдан фойдаланиш ғоясини ХВ асрда Леонардо да Винчи илгари сурган. ХВИИ аср бошида франсуз муҳандиси Бланкано сув чиқарадиган оддий марказдан қочма насосни ясаган. Иссиқлик двигатели ва электр двигатели пайдо бўлгандан сўнг марказдан қочма насос кенгроқ қўлланила бошлади. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида парракли ва бурилма куракли насослар яратилди.
Суюкликни босим остида ҳайдашнинг учинчи йўиалиши — насос-аппаратлар яратишдан иборат бўлади. Юнонистонда қиздирилган ҳаво ёки сув буғи ёрдамида идишдаги сувни сиқиб чиқарадиган қурилма яратилган. Сувни ҳайдашда сиқилган хаводан фойдаланиш ғояси ХХ асрда амалга оширилган. Насос-аппаратларнинг хилларидан бири — сув оқимли насос; уни инглиз олими Д. Томпсон 1852-йилда таклиф қилган. У сув ва ҳавони сўриш учун ишлатилган. Кейинчалик сувли эжектор, буг-сувли эжектор ва бошқа тарзидаги насослар яратилди, қудуқлардан сув чиқарадиган гидропневматик сув чиқаргич таклиф килинди. ХХ аср бошларида магнитгидродинамик насосларнинг яратилиши насос-аппратларни такомиллаштириш йўналишларидан бирига айланди. Атом энергетикасининг тараққи-ёти муносабати билан ХХ аср 50—60-йилларидагина бундай насослар кенг қўлланила бошлади.
Насос, асосан, парракли, уюрма ва ҳажмий хилларга, булар эса яна бир неча турларга бўлинади. Парракли насос двигатели ғилдиракни айлантирганда парраклари суюқлик оқимига таъсир қилади ва уни ҳаракатлантиради. Парракли насоснинг марказдан қочма, диагонал ва ўқавий(ўқ бўйлаб ҳайдайдиган) хиллари бор. Булар суюкликни сўриш хусусиятига эга бўлмагани учун уларни юргизиб юборишда сўриш трубаси ва ғилдиракка суюқлик қуйилади. Парракли насос 1 – 2500 м сув устунига тент босим керак бўлган жойларда ишлатилади. Насос к. — 90 — 92%. Уюрма насосда двигател энергияси уюрма ҳосил қилади; уюрма суюкликни илаштириб, ҳаракатла-нишга мажбур қилади. Уюрма Н. қовушоқлиги кам суюқликларни ҳайдаш учун қуввати бир неча киловатдан ошмайдиган стационар ва кўчма қурилмаларда ишлатилади. Босими парракли насосга қараганда 2—10-марта ортиқ, ф.и.к. - 25 - 50%.
Ҳажмий насосда суюқлик насоснинг берк бўшлиғидан қувурларга поршен (плунжер), шестерня, винт, кулачок ва бошқа таъсирида ўтказилади. Насосга кираётган ва ундан чиқаётган суюқликнинг солиштирма энергиялари фарқи босим дейилади. Ҳажмий насоснинг поршенли (плунжерли), мембранали, роторли ва бошқа хиллари бор. Прошенли насосда суюқлик иш камералари ҳажмининг ўзгариши ҳисобига ҳаракатланади. Роторли насос шестерняли, пластинкали ва бошқа хилларга бўлинади. Насослар сув таъминоти тизимларида, нефт чиқариш, нефт маҳсулотлари ва газларни ҳайдашда, кема ва гидропресс қурилмаларида, автомобилларда, биноларни шамоллатишда ҳамда техниканинг бошқа соҳаларида кенг қўлланади. Насос стансияси - суюкликларни юқорига кўтариш учун мўлжалланган бино; насос агрегати ва қувурлардан иборат иншоот. Насосга бошкариш аппаратлари, электр насос еда эса тақсимлаш қурилмалари, пасайтириш подстансиялари, йиғиш-сўриш ва босим коллекторлари, қўшимча жиҳозлар (асосий насосларни ишга туширадиган вакуумнасослар, ёнғинга қарши жи-ҳозлар, мой хўжалиги ва бошқалар) киради. Насос агрегати сўриш қувури, насос, двигател, узатиш механизми, тескари клапанли босим трубопроводи ва зулфиндан иборат бўлади. Ме-лиоратив (суғориш) Насоснинг қўзғалмас ва сузувчи хиллари бор. Сузувчи насос еда насос ва куч қурилмалари понтон ёки баржаларга ўрнатилади. Кема қатнайдиган йирик каналларни сув билан таъминлаш, сув омборларини сув билан тўлдириш, суғориш иншоотлари ва бошқа учун йирик Насос қўлланади. Водопровод Насос сувни манбадан сув таъминоти жойига кўтарувчи ва ундан водопровод иншоотларига ёки резервуарга ҳамда тозаланган сувни водопровод тармоғига узатувчи кўтариш ст-яларидан иборат. Канализация Насос панжарали ва майдалагичли резервуар, машина зали (насосхона) ва бошқалардан иборат. Бундай Насос ер устига ва ер остига ўрнатилади. Халқ хўжалигида Насоснинг аҳамияти катта. Айниқса, баланд жойларга сув чиқаришда Насос жуда қўл келади.[1]
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ерларнинг мелиоратив ҳолати ва ирригация тизимини яхшилаш мақсадида мавжуд насос стансияларини модернизация ва реконструксия қилишга алоҳида э’тибор қаратилмоқда. Бухоро вилоятида экин майдонларини суғориш асосан вилоятлараро “Аму – Бухоро” машина каналидан фойдаланиш бошқармаси ва “Аму – Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Насос стансиялари, энергетика ва алоқа бошқармасига қарашли гидроиншоотлар орқали амалга оширилади. Мазкур насос стансияларининг самарали ва барқарор ишлашини та’минлаш мақсадида уларни реконструксия қилишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу ишларда хорижий инвестициялардан ҳам самарали фойдаланилаётир. Буни “Қоракўл” насос стансиясини реконструция қилиш лойиҳаси мисолида ҳам кўриш мумкин. “Аму – Қоракўл” машина каналидан сув оладиган мазкур гидроиншоот вилоят қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Бироқ стансия тўла қувват билан ишламаётгани, ёзда, вегетация даврида сув та’минотида қатор муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлаётган эди. Қоракўл ва Олот туманларидаги 30 минг гектардан зиёд ерни сув билан та’минлайдиган мазкур насос стансиясининг ҳудуд учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги инобатга олиниб, 2011-йил 6-июлда Президентимизнинг Бухоро вилоятида “Қоракўл” насос стансиясини реконструксия қилиш” лойиҳасини амалга ошириш учун Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланишни та’минлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Мазкур бунёдкорлик ишлари 2,3 миллиард сўмлик маблағ эвазига “Ўрта Осиё махсус монтаж” давлат бирлашмасига қарашли 4-махсус механизациялашган кўчма жамланма жамоаси томонидан амалга оширилди. “Қоракўл” насос стансиясини реконструксия қилиш” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилгани муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари, мутахассислар, хитойлик ҳамкорлар иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон – Хитой давлатлари ўртасидаги техник-иқтисодий ҳамкорлик самарасида амалга оширилган мазкур лойиҳанинг вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ушбу давлатнинг “Зҳонг Юан Чина ИППР Интернатионал Энгинеэринг Cорп” компанияси билан тузилган шартномага биноан реконструксия учун зарур бўлган умумий қиймати 7,3 миллион АҚШ долларига тенг агрегатлар, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлар мазкур компания томонидан етказиб берилди, уларни монтаж қилишда ҳам ушбу компания мутахассислари фаол қатнашди. Вилоят насос стансиялари, энергетика ва алоқа бошқармаси бошлиғи Ш.Ашуровнинг та’кидлашича, реконструксия ишлари натижасида стансиянинг сув узатиш қуввати оширилиб, секундига 45 кубметрга етказилди. Агрегатларнинг энергия тежамкорлиги ҳам ортди. – Реконструксия ишлари туфайли насос стансиясига автоматлаштирилган замонавий ускуналар ўрнатилди, – дейди машинист-энергетик Не’мат Собиров. – Диспетчерлик бошқарув пунктидан туриб агрегатлар фаолиятини мувофиқлаштириш, кузатув камераси орқали уч қаватли иншоотдаги бутун технологик жараёндан хабардор бўлиб туриш мумкин. Бу иншоотнинг барқарор ишлашини та’минлаш имконини беради.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |