Nastarin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Настарин, сирен (Сйринго) — зайтундошлар оиласига мансуб барги тўкиладиган бута ёки дарахтлар туркумига кирувчи манзарали ўсимлик ҳисобланади. Унинг 30 тури мавжуд бўлиб, асосан, Евросиёда тарқалган. Жуда кўп мамлакатларда экилади. Ўзбекистонда оддий настарин (с. вулгарис), форс настарини (с. персиcа), хитой Н. (С. чи-эненсис) ва бошқа тулари ўстирилади. Барги, асосан, оддий, яхлит, баъзан кесик ёки пацимон қирқилган. Гули майда, ранги оқ, пушти, қизил. Икки жинсли, хушбўй, тўпгули рўваксимон, барг ёзиши билан бир вақтда гуллайди. Маданий навлари гултўпламининг узунлиги 25—30 см гача боради. Тез ўсади. Апрел—май (жанубий вилоятларда), май—июн (шимолий вилоятлар)да гуллайди. Меваси икки уяли кўсак. Уруғидан, парҳиш усули билан ва қаламчасидан кўпайтирилади. Настариннинг турли-туман навлари яратилган. Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника боғида настариннинг доривор ва манзарали дурагайлари, интродуксия қилинган навлари яратилган. Форс настарини Тошкентда 2-марта (баҳор ва кузда) гуллайди. Гулидан тайёрланадиган экстракт парфюмерия косметика саноатида, ёғочи дурадгорликда ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |