Nasx
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Насх (арабча: бекор қилиш) — Қуръон оятларидан айримларининг қироати ва ёзувини ўзгаришсиз сақлаган ҳолда, уларни фақат амалдан қолдириш, татбиқ этмаслик. Шу каби оят — „мансух“ (бекор қилинувчи), уни бекор қилувчи оят — „носих“ деб аталади. Ислом тарихига кўра, Қуръон оятлари яхлит эмас, балки вақт-вақти билан, зарурат ва эҳтиёжга кўра, 23 йил мобайнида нозил қилинган. Бу аснода шариатнинг айрим ҳукмлари оят ва ҳадислар кўрсатмаси билан янгиланиб турган. Шунинг учун баъзи оятлар мазмуни бир-бирига зид туюлади. Бундай вақтда улардан қайси бири кейин нозил қилинган бўлса, ўшаниси носих, олдин нозил қилингани эса, мансухдир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Қур’онга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |