Натролит (натрий ва юнонча: литҳос - тош) — сеолитлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби На2 Ал2 Си2 О82Н2О, баъзан На ўрнида К ва Са бўлиши мумкин. Кристаллокимёвий структураси типи бўйича каркасли алю-мосиликатларга киради. Ромбик ва тет-рагонал сингонияларда кристалланади. Кристаллари, асосан, ингичка игнасимон, шунингдек, радиал-нурсимон, толасимон. Донали зич уюмлардан иборат. Одатда рангсиз, кулранг ёки сар-ғимтир, қизғиш. Шишасимон ялтироқ ёки садафсимон. Қаттиқлиги минера-логик шкала бўйича 5—5,5; зичлиги 2,2 - 2,5 г/см3.

Сув, НҲ3, CО2, Ҳ2С ва бошқа моддаларни ўзига сингдира олади. Саноатда пер-мутитлар (сунъий алюмосиликатлар) тайёрлашда ишлатилади. Н. қайноқ сувли эритмаларнинг вулкан жинсларидаги бўшлиқ ва ёриқларда сеолит, калсит, кварс, хлорит билан бирга чўкишидан ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Қура-ма тоғларида (айниқса, Оқтепа, Калмоққир, Қўрғошинкон ва бошқалар), шунингдек, Белтовда (Қизилқум) маълум[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил