Naturalizm
Натурализм (франсузча: натуралисме; лотинча: натуралис — табиий) — ХИХ асрнинг охирги чорагида Европа ва АҚСҲ адабиёти ва санъатида юзага келган оқим ва ижодий метод; реал борлиқни обектив, аниқ ва ҳиссиз акс эттиришга интилган. Н. табиий фанларда эришилган муҳим муваффақиятлар таъсирида юзага келган. Асосий тасвир объекти — инсон, унинг табиий ва физиологик ҳаёт тарзи; табиат ва атроф муҳитни унинг маиший ва моддий муҳити деб билган. Бу эса, ўз навбатида, бадиий имкониятлари чекланган бадиий мада-ният тараққиётини таъминлади: Франсияда Э.Мане, Э. Дега, А.Тулузлотрек; Белгияда К. Мене, П.Полюс; Германияда М. Либерман, Х. Бартелс, К. Колвиц; Италияда веризм вакили В.Вела ва бошқа Тасвирий санъатда Н. борлиқни ғоявий мазмунсиз, бадиий умумлашма ва танлашлардан ҳоли, ташқи жи-ҳатдан айнан ҳаётий акс эттиради. Лўнда, юзаки тасвирлаш, иккинчи даражали ба-тафеиллик, оддий кўчириш 1820—30 йиллардаёқ намоён бўдди (айниқса, франсуз рассомлари П.Делорош, О. Берне ва бошқалар), академик тасвирлаш билан осонгина қўшилиб салон санъатининг кўплаб турларини юзага келтирди. ХИХ аср ўрталаридан Н. тарихий, диний ва мажозий жанрлардаги анъанавий кўтаринкилик ту-шунчалари қасддан "пасайтириб" маиший далилларда изоқланган жўнгина ҳаётга келтирилиши ўзига хос воқеа бўлди.
Адабиётда Н. инсон ҳарактерини илмий (экспериментал) ўрганишни мақсад қилиб қўйди. Адабий-бадиий асарга "инсоний ҳужжат" деб қаралди. Н. дастлаб Франсияда пайдо бўлди. Франсуз адиби Эмил Золя ўзининг "Экспериментал роман" (1880), "Натуралист романчилар", "Театрда натурализм", "Драматургларимиз" (1881) асарларида Н.ни ижодий метод сифатида асослаб берди, Э. Золя атрофида натуралисток мактаб вужудга келди (Г. Мопассан, П. Алексис, А. Доде ва бошқалар). Ж. Шанфлёри, Л.Э.Дюранчи, Г.Флобер, ака-ука Э. ва Ж. Гонкурлар, П. Амп (Франсия), А.Холд (Германия) ва бошқа ҳам Н. назариясини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар.
Натуралистларнинг айрим тасвир принсипларига, инсонни ахлоқий жиҳатдан яланғоч ҳолатда кўрсатишларига, тасвир объектини танлашга эҳтиёж йўқлиги хусусидаги қарашларига танқидий муносабатлар билдирилган. Айни чоғда, ушбу оқимнинг дунё ада-бийназарий тафаккури тарихидаги мавжуд воқелик экани тан олинган; мавзу доирасининг кенглиги, янгича тасвир усуллари, шахс ва оломон муносабатларини ўрганганлари ижобий ҳодиса сифатида баҳоланган.
Франсуз адабий муҳитида пайдо бўлган Н. таъсири, маълум вақт ўтгач, бошқа мамлакатларда ҳам сезилган. Жумладан, Н.нинг Германияда А. Холс, Г. Гауптман, Англияда Ж.Мур, ЖТиссинг, АҚШда С.Крейн, Ф.Нор-рис, Х.Гарленд каби намояндалари бор эди. Гарчанд Россия адабий мухитида "натурализм" атамаси бевосита қўллан-маган бўлса ҳам, бу оқим таъсири Д.Е. Маминсибиряк, П. Д. Боборикин ижодида сезилади. Н.га хос айрим унсурлар бошқа ижодий методлар асосида ёзилган турли бадиий асарларда ҳам учраши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |