Naum Samoylov
Наум Александрович Самойлов (1941-йил 9-декабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – совет ва рус олими, техника фанлари доктори (1995-йилдан), УСПТУ технология факултети нефт кимёси ва кимё технологияси кафедраси профессори (2001-йилдан). Шунингдек, УСПТУнинг „Кимёвий технологиялар жараёнлари ва аппаратлари“ ихтисослиги бўйича диссертация кенгаши аъзоси, Бошқирдистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи[1]. Россия Федерацияси Олий касбий таълимнинг фахрий ходими (2002).
| Самойлов Наум Александрович | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1941-йил 9-декабр Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | оммавий узатиш жараёнлари назарияси ва амалиёти, кимёвий ва технологик жараёнларни математик моделлаштириш, олий таълим педагогикаси |
| Институтлар | Уфа давлат нефт-техника университети |
Профессор Н. А. Самойловнинг 774 та илмий ишлар, жумладан, 4 та монография, 55 та патент, 400 дан ортиқ мақола ва 30 дан ортиқ ўқув-методик ишлари нашр этилган.
Ҳаёти
Наум Самойлов 1941-йил 9-декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳри 1941–1945-йиллардаги даҳшатли уруш йилларида энг йирик эвакуация маркази бўлган. Миллионга яқин совет фуқаролари ва 200 мингдан ортиқ болаларни очликдан қутқариб қолган[2]. Отаси – Александр Израилевич Самойлов, онаси – Фаня Наумовна Самойлова (я'ни Резник[3]).
Таълими
Наум Самойлов 1958-йили Уфа шаҳридаги 62-мактабни кумуш медал билан тамомлаган. Болалиги, ёшлиги – унинг бутун ҳаёти Уфа шаҳрининг энг шимолий саноат тумани Черниковка билан боғлиқ бўлган. Урушдан кейинги йилларда Черниковка (1944–1956-йилларда Черниковск шаҳри) саноат корхоналари томонидан қурилган[4].
1958—1963-йилларда Уфа нефт институтида таҳсил олган. Кейин сеолитлар билан қуритишни ўрганиш бўйича битирув лойиҳасини ҳимоя қилган. Институтни имтиёзли диплом билан тугатиб, Кимёвий технология жараёнлари ва аппаратлари кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. У ерда катта ўқитувчи ва доцент бўлади. Докторлик диссертациясини ҳимоя қилгандан сўнг, УНИ (1999-йилдан УСПТУ) нефт кимёси ва кимё технологияси кафедраси профессори бўлиб ишлайди[5]. Н. А. Самойлов 2021-йилга келиб 2 нафар фан доктори ва 5 нафар фан номзодини тайёрлаган. Ҳозирда 2 нафар аспирантга илмий раҳбарлик қилмоқда.
Манбалар
- ↑ „Об утверждении Положения о Почетной грамоте Республики Башкортостан, Положений о почетных званиях Республики Башкортостан и Положения о порядке присвоения, восстановления и...“. 2021-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-ноябр.
- ↑ „Источник“. 2021-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-ноябр.
- ↑ Самойлов Н. А. Ретроспектива: – Уфа: Изд-во УГНТУ, 2007. – 201 с.
- ↑ „Источник“. 2021-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-ноябр.
- ↑ „УГНТУ“. 2021-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 21-ноябр.