Navandak
Qiyofa
Навандак, Наванд — ўрта асрдаги Чағониён шаҳарларидан бири (5—6— ХВИИИ асрлар). Баъзи олимлар фикрича, „Н.“ атамаси „нав“ ва „хандақ“дан олиниб „янги хандақ“ маъносини англатган. „Н.“ номи „наванд“ („чопарлар“) сўзининг кичрайтирилган шакли деб қарашлар ҳам бор (Ш. Камолиддинов). ХИИ асрда Балхдаги маҳаллалардан ва Самарқанд дарвозаларидан бири „Наванд“ деб аталган. ХВ аср охирида темурийлар даврида Н.да зарбхона бўлган, бу ерда „Наванд“ деб битилган маҳаллий мис тангачалар чиқарилган. Сурхондарё вилоятидаги Узун шаҳридан 3 км шим.шарқда жойлашган Кофирқалъа (ёки Новандактепа) шаҳар ҳаробаси ўрнида бўлган деб ҳисобланади. Шаҳар хандақ (кенг-лиги 50 м) билан ўралган мустаҳкам арк, шаҳристон (450×450 м) ва катта рабоддан ташкил топган.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ—начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |