Навметан— Бухоро вилояти, Бухоро тумани Кунжиқал’а ва Навметан фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли пукти номи. Ушбу ном асосида Бухоро туманининг Юқори Навметан, Ўрта Навметан, Қуйи Навметан топонимлари вужудга келган[1]. Навметан топоними икки қисмдан ташкил топган: нав+метан. Нав — „янги“, метан эса „йўл олдидаги, яқинидаги аҳоли маскани“, "йўлга яқин қал’а, қишлоқ, қўрғон. Метан сўзи республикамизнинг кўплаб ҳудудларида учрайди. С.Қориев фикрига кўра, В. Й. Вяткин "Фармитан топоними таркибидаги митан сўзи „истеҳком“, „қал’а“ деган маъноларни англади" деган фикрни келтирган. Бухоро вилоятида Навметан, Ромитан, Арметан каби номли топонимлар ҳам мавжуд. Навметан "янги қал’а, „янги қўрғон“ каби номларни англатади. Венгриялик шарқшунос ва сайёҳ Арминий Вамбери 1865-йил ёзилган „Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи“ асарида Хива хонлиги бўйича тўплаган 32 уруғ ва қабила қаторида 20-рақам остида метан ёки митон этнонимини қайт қилган. Бухоролик тарихчи Наршахий ўзининг Бухоро тарихи асарида Ромитан (Ромтин) „Бухородан қадимийроқ“ деган. „Новметан“ топоними келиб чиқиши тўғрисида халқ орасида кўплаб ривоятлар мавжуд. Тадқиқотчи Нодира Азизова ўша ерда истиқомат қилаётган аҳоли билан сўзлашиб, Қўрғон шаҳар бўлиб, ёши қадимий Бухоро билан тенг. Бухоро чуқурликда жойлашганлиги сабабли дўллар, селлар, сув тошқинлари кўп бўлган. Қадимда душманларнинг бостириб кириши ҳам ниёҳатда кўп бўлиб, қаҳатчиликдан 9 нафар киши жон сақлашга улгурган. Омон қолган 9 киши „Нўмитан“ яъни форс-тожик тилида но- тўққиз ҳамда метин, чидамли, иродаси мустаҳкам деган маънони англатади[2].

Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ, Ҳайитов Ш, Содиқов Ф. Бухоро туман тарихи (қисқача ма’лумотнома). Тошкент: Тафаккур, 2015 — 52-бет. 
  2. ↑ Адизова Н. Бухоро тумани топонимлари. Тошкент: Навро’з, 2020 — 126-бет.