Navruz Mammadov
| Навруз Маммадов | |
|---|---|
Новруз Мəммəдов | |
| Озарбайжон Бош вазири | |
|
Мансаб даври 2018-йил 21-апрелдан – 2019-йил 7-октябргача | |
| Президент | Илҳом Алиев |
| Ўтмишдоши | Артур Росизода |
| Вориси | Али Асадов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1947-йил 15-март Бобек |
| Сиёсий партияси | Янги Озарбайжон |
| Мукофотлари |
|
Навруз Исмоил ўғли Маммадов (озарбайжонча: Новруз İсмайıл оğлу Мəммəдов; 15-март 1947) – Озарбайжон давлат арбоби, 2018-2019-йилларда бош вазир, 1997-2018-йилларда ташқи ишлар масалалари бўйича Президент маслаҳатчиси[1][2][3]. 2019-йилдан Озарбайжон тиллар университети проректори[4].
Биографияси
Навруз Исмоил ўғли Мамедов 1947-йил 15-мартда Нахичеван Автоном Совет Социалистик Республикасининг Нахичеван тумани, Шиҳмаҳмуд қишлоғида туғилган. 1964-йилда мактабни тугатгач, Озарбайжон тиллар университети Европа тиллари факултетининг франсуз тили бўлимига ўқишга кирди. 1967-1968-йилларда Жазоирда, 1971-1973-йилларда Гвинеяда, 1978-1981-йилларда яна Жазоирда таржимон ва катта таржимон лавозимларида ишлаган. 1991-йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган Новруз Мамедов филология фанлари номзоди илмий даражасини олди. 1992-1993-йилларда Озарбайжон чет тиллар педагогика институтининг тайёргарлик факултети декани, 1993-1997-йилларда эса франсуз тили факултети декани лавозимларида ишлаган. 1997-йил 12-апрелда Озарбайжон Президенти Администрацияси ташқи алоқалар бўлими мудири лавозимига тайинланди.
2002-йил январ ойида Озарбайжон Президентининг фармони билан унга Фавқулодда ва Мухтор Элчи унвони берилган. 2005-йил сентабридан – ЙУНЕСКО ишлари бўйича Озарбайжон Миллий комиссиясининг аъзоси.
2017-йил 1-июндан Озарбайжон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича ёрдамчиси – бўлим бошлиғи. 2018-йил 21-апрелда Озарбайжон Миллий Мажлиси Озарбайжон Бош вазири лавозимига Новруз Маммадов номзодини тасдиқлади[5]. 2018-йил 21-апрелда Озарбайжон Республикаси Президентининг фармони билан Новруз Маммадов Бош вазир этиб тайинланди[6]. 2019-йил 8-октябрда Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди[7].
2019-йил 19-ноябр куни Озарбайжон Тиллар университетининг илмий ишлар бўйича проректори этиб тайинланди[8].
Франсуз, рус, инглиз ва турк тилларини яхши билади.
Мукофотлари
1998-йилда Озарбайжон-Франсия дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги хизматлари учун Новруз Маммадов Франсия Президенти Жак Ширак томонидан „Фахрий легион“ ордени билан тақдирланган.
2007-йилда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев фармони билан Новруз Мамедов „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланган[9].
2009-йилда Озарбайжон-Полша муносабатларини ривожлантиришдаги хизматлари учун Полша Президенти Лех Качински томонидан Полша Республикасининг хизматлари учун ордени билан тақдирланган.
2017-йил 13-мартда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг фармони билан „Шараф“ ордени билан тақдирланган[10].
2019-йил 29-июлда Франсия Республикаси Президентининг фармони билан офицер даражасидаги Фахрий легиони ордени билан тақдирланган[11].
Манбалар
- ↑ „Оффиcиал wеб-сите оф Пресидент оф Азербаижан Републиc - АДМИНИСТРАТИОН » Струcтуре“. эн.пресидент.аз. Қаралди: 2018-йил 3-март.
- ↑ ҳттпс://м.кун.уз/неwс/2019/10/08/озарбойжон-бош-вазири-истефога-чиқди
- ↑ „Премьер-министр Азербайджана написал заявление об уходе с должности“ (ру). Спутник Азербайджан. 2019-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-октябр.
- ↑ 1неwс. „Новруз Мамедов назначен на новую должность“. 1неwс.аз. 2019-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-ноябр.
- ↑ „Милли Меджлис дал согласие на назначение Новруза Мамедова на должность премьер-министра Азербайджана“. 2018-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-апрел.
- ↑ „Распоряжение Президента Азербайджанской Республики о назначении Новруза Мамедова Премьер-министром Азербайджанской Республики“. 2019-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-апрел.
- ↑ „Премьер-министр Азербайджана написал заявление об уходе с должности“ (ру). Спутник Азербайджан. 2019-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-октябр.
- ↑ 1неwс. „Новруз Мамедов назначен на новую должность“. 1неwс.аз. 2019-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-ноябр.
- ↑ „Новруз Мамедов награжден орденом «Шохрат»“. 2018-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-апрел.
- ↑ „Новруз Мамедов награжден орденом "Шараф"“. 2018-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-апрел.
- ↑ „Премьер-министр Новруз Мамедов награжден орденом Почетного легиона Франции“ (ру). азертаг.аз. 2019-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-август.