Навтака, Навтоқа – қадимий Суғд вилояти. Номи эҳтимол суғдчада „янги тоқ“, „янги иншоот“ ёки „яқинда қурилган“ни билдиради. Навтака Александр (Искандар)нинг Ўрта Осиёга қилган юриши (милоддан аввалги 329—327-йиллар) даври ҳақидаги ёзма манбаларда учрайди. Навтакадаги қалъалардан бирида Доро ИИИ нинг қотили Бесс асир олинган. Милоддан аввалги 328-йилда Александрнинг қўшини Навтакада қишни ўтказган. Айрим олимларнинг фикрича, Навтака Қаршидан 10 км шимоли-ғарбдаги Ерқўрғон шаҳри ҳаробаси ўрнида бўлган. Бироқ Навтаканинг ҳозирги Қашқадарё вилоятининг шарқий қисмида жойлашган дейишга кўпроқ асослар бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

  • Ртвеладзе Э., Великий шелковий пут, Т., 1999.