Нахуд сўзи форс-тожик тилидан эски ўзбек тилига ўтиб ўзлашган. Аммо Ўрхун-Енисей ёзма манбаларида, Маҳмуд Қошғарий луғатида,ХВ асрларгач ёзилган туркий ёзма манбаларда қайд этилмаган. Алишер Навоий асарларида шундай берилган: Борча нахуд ўрнига дурри хушоб, Реза чағандар ерига лаъли ноб. (Ҳайрат ул-аброр , 126)

Шакллари

Эски тожик тилида нахўд نخود нав’э аз ҳубуботи лўбиёй (ФЗТ. И, 1969, 841), ҳозирги тижик тилида нахўд, форс тилида ноход, курд тилида пок, ҳозирги туркий тилларда:туркман тилида нохут, ўзбек тилида нўхат-нохот, ўзбек тилининг диалектларида нахут(Қашқадарё), нахўд(Бухоро,Самарқанд), озарбайжон тилида нохуд, туркий тиллар луғатида نخود нохўд (Будагов, ИИ , 1869, 282), нохуд, нохут, ноғут(Радлов, ИИИ , 694) тарзида берилади.

Этимони ва морфемик бўлиниши

Сўзнинг этимони ҳақида маълумотлар учратмадик. Бизнинг кузатишимизча, сўз икки морфемадан ташкил топган. Улар на+худ, биринчи морфема на — форс-тожик тилидаги инкор маъносини ифодаловчи грамматик категория, иккинчиси худ сўзи бўлиб, кўпинча мева, ўсимликларни маданий ва „ёввойи“сини фарқлашда қўлланади. Текширилаётган нахуд сўзи ҳам донлар турига кирувчи маданийлашган навидир. Доннинг маданийлашмаган дуккакли бошқа турларидан фарқлаб, уни на+худ, яъни маданий, ўзича ўсмайдиган деб номланган.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. Дон номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 44-45-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.