Nazira
Qiyofa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Назира (арабча: نظيرة — ўхшаш нарса; ўхшатиш; нусха) — Шарқ адабиётидаги анъанавий усуллардан бири; ўтган ёки замондош адиб асарига ўхшатма тариқасида ёзилган асар. Н.ни мумтоз шоирлар татаббу деб ҳам юритишган. Навоий ўз "Ҳамса"сининг Низомий "Панж ганжи"га татаббу деб атайди. Истеъдодли назирагўй адиблар маълум бир асарга ижодий ёндашиб, шу асар мавзуини бойитиш ва ривожлантириш, янги муаммо ва ғоявий мотивларни кутариш, янги образ ва ҳарактерлар яратишни мақсад қилган. Ўтмиш шоирларининг яхши асарларига Н. ёзиш ўзбек адабиётида ҳам учрайди. Ҳабибий, Собир Абдулла, Чархий ва бошқа шоирлар Н.лар битганлар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |