Назр (араб. — сўз бериш, ваъда қилиш) — ислом қонуншунослигида бирор савобли ишни бажаришга ахд килиш ёки муайян нарсани дин йўлида ҳадя қилиш ҳақида диндорнинг ўз-ўзига ваъдаси. Исломда Н.га ташвшот йўқ. Аммо, Н. қилган одам уни бажариши шарт ҳисобланади. Агар бажармаса бир вожиб амални тарк этган ҳисобланиб, оғир гуноҳкор бўлади. Кейинчалик халқўртасида Н. сўзи ҳайр-садақа, эҳсон қилиш маъноларида ҳам ишлатила бошлаган (Мас, масжид, мозор ёки тиланчига Н. бериш каби). Исломга кўра, Н. имкони бор киши учун вожиб. Моддий ёки жисмоний жиҳатдан бажаришга қодир бўлмаган одам Н. қилмаслиги лозим.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил