Nazzom
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Наззом (тахаллуси; асл исми Иброҳим бин Сайёр бин Хоний) (?, Балх — тахминан 845) — араб файласуфи. Басрада таълим олган. Кўп асарлар ёзган, лекин улар бизгача етиб келмаган. Унинг баъзи фалсафий фикрлари билан Абу Ман-сур ал-Бағдодий, Шаҳристоний, Азад-Дин ал-Ижий, Насриддин Тусий ва бошқаларнинг асарлари орқали танишиш мумкин. У юнон фалсафасини яхши билган. Эрон ва Ҳиндистон диний ва фалсафий таълимотларидан хабордор бўлган. Н. Шарқнинг йирик мутафаккири, муътазилийлар тарафдори бўлиб, ўз фалсафий мактаби — наззомийликни яратган. У эркин фикрни ёқлаб чиққан, анъанавий исломнинг баъзи қоидалари билан келиша олмаган, диний хурофотларга, тақдир тўғрисидаги ақидага қарши чиқ-қан. Н. Аллоҳни ваҳдати вужуд таъли-моти асосида талқин қилган. Унинг фикрича, дунёдаги ўзгаришлар моддий зарраларнинг чексиз ҳаракати натижасида содир бўлади, моддий дунёдаги жараёнларга худо аралашмайди. Н. барча масалаларни акл ёрдамида ҳал қилиш тарафдори бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |