Neʼmatulloh Rustamjonov
Неъматуллоҳ Рустамжонов (2008-йил 17-март туғилган) – ўзбекистонлик футболчи. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ва Андижон дарвозабони[1].
![]() | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Неъматуллоҳ Рустамжонов | ||
| Таваллуд санаси | 2008-йил 17-март | ||
| Таваллуд жойи | Тошкент, Ўзбекистон | ||
| Бўйи | 1.90 м (6 фт 3 ин) | ||
| Амплуаси | Дарвозабон | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Андижон | ||
| Рақами | 21 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 2023—2024 | Одил Жуниор | ||
| 2024 | Олимпик У19 | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2025 | Аҳмедов | 4 | (0) |
| 2026— | Андижон | 0 | (0) |
| Миллий терма жамоа‡ | |||
| 2024 | Ўзбекистон У16 | 3 | (0) |
| 2025 | Ўзбекистон У17 | 23 | (0) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2026-йил 6-январ учун) ‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2026-йил 6-январ учун) | |||
Фаолияти
Клублардаги фаолияти
Терма жамоадаги фаолияти
Ўзбекистон У16
Неъматуллоҳ Рустамжонов халқаро майдондаги фаолиятини 2024-йил 23-апрелда Ўзбекистон У16 жамоаси сафида бошлаган. Тожикистон У16 жамоасига қарши кечган баҳсда Неъматуллоҳ 1 та гол ўтқазиб юборган ва жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган[2]. Азарбайжон У16 ва Беларуссия У16 жамоаларига қарши бўлиб ўтган кейинги ўйинларда 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса, Япония У16, Виэтнам У16 ва Хитой У16 жамоаларига қарши бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик ўйинларида захирада қолдирилган[3][4].
Ўзбекистон У17
Неъматуллоҳ Рустамжонов Ўзбекистон У17 жамоасидаги дебютини 2024-йил 23-октябрда Фаластин У17 жамоасига қарши кечган баҳсда ўтқазган. Наматулло ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган ўйин якунида ўзбекистонлик ўсмирларлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. 2024-йилнинг 27-октябридан 2025-йилнинг 20-мартигача бўлган давр мобайнида футболчи яна 6 та халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушган.
Рустамжонов 2025-йилнинг 3–20-апрел кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳсларида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий дарвозабони сифатида ҳаракат қилган. Турнир давомида жамоаси ўтқазган 6 та ўйиндан 5 тасида 90 дақиқадан ҳаракат қилган дарвозабон 2 та қуруқ ўйин ўтқазган ҳолда ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиққан. Шунингдек, Саудия Арабистони У17 жамоасига қарши кечган финал баҳсида Садриддин Ҳасанов томонидан киритилган турнирнинг сўнги голига ассистентлик қилган. Ўзбекистон У17 жамоаси таркибида турнир чемпионига айланган футболчи якунда мусобақанинг энг яхши дарвозабони совринини ҳам қўлга киритган[5][6].
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон У-17 терма жамоасининг Осиё кубогида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди“ (2025-йил 28-март).
- ↑ „Ривожланиш Кубоги. О'збекистон У-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби малум“. www.чампионат.асиа. Қаралди: 25-апрел 2025-йил.
- ↑ „Ўзбекистон У-16 терма жамоаси халқаро мусобақада иштирок этади“. www.стадион.уз. Қаралди: 25-апрел 2025-йил.
- ↑ „О'збекистон У-16 терма жамоаси халқаро мусобақа олдидан йиг'инга киришди“. www.чампионат.асиа. Қаралди: 25-апрел 2025-йил.
- ↑ „У-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз энг яхши совринига эга бо'лди“. www.чампионат.асиа. Қаралди: 25-апрел 2025-йил.
- ↑ „Ҳоw дид Рустамзҳанов эхплаин тҳе “эеброw-wавинг” инcидент тҳат аттраcтед а лот оф аттентион? (видео)“ (эн). www.замин.уз. Қаралди: 25-апрел 2025-йил.
Ҳаволалар
- Неъматуллоҳ Рустамжонов ЎзПФЛ сайтида
- Неъматуллоҳ Рустамжонов Трансфермаркт сайтида
- Неъматуллоҳ Рустамжонов Соccерwай сайтида
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
