Neandertallar


Неандерталлар — қадимги қазилма одамлар, ўрта палеолит даври одами ҳисобланади. Палеоантропларнинг бир гуруҳи. Неандертал скелет қолдиқлари (бош мия қутиси, қовурғаларнинг бўлаклари, елка ҳамда сон суяклари ва бошқалар). 1856-йилда Неандертал водийсида (Германиянинг Дюсселдорф шаҳри яқинидаги неандертал ғоридан топилган), шунингдек, Осиё, Ўрта Осиё (қаранг: Тешиктош одами) нинг Бойсун тоғларидан ва Африкада топилган. Неандертал бўйи унча баланд бўлмаган (150-160 см га яқин), мияси йирик (1700 см3), лекин ҳозирги одамларникига нисбатан содда тузилган, пешонаси анчайин туртиб чиққан, сон суяги болдир суягига нисбатан калта бўлган. Неандертал бундан 200—35 минг йил аввал — вюрм музлиги даврида Ғарбий Европада, одатда, ғорларда ва унгурларда яшаб, йирик ва майда ҳайвонларни овлашган ва териб термачилик қилган, қуроллар ясашган (Мусте маданияти). Олов ёқишни (табиий олов), уни сақлаш ва ундан фойдаланишни билишган, тўда бўлиб яшашган.
Адабиёт
- Алексеев В. П., Становление человека, М., 1984.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |