„Небомореоблака“ (русча: Небомореоблака, яъни, „Осмонденгизбулутлар“) — россиялик қўшиқчи Земфира ижро этган қўшиқ. 2004-йилнинг 20-майида Земфиранинг „Вендетта“ номли тўртинчи студиявий албомининг биринчи сингли ўлароқ чиқарилган. Қўшиқнинг илк версияси электрон мусиқа жанрида бўлиб, албом учун оғир, ҳар-рок жанрига хос версия ёзилган. Қўшиқнинг матнини ҳам, мусиқасини ҳам Земфиранинг ўзи ёзган.

„Небомореоблака“
Земфира қўшиғи
Чиқарилган санаси 20-май 2004-йил
Ёзиб олинган 2004
Студия Студия МГСУ
Жанр (албом версияси) (радио версияси)
Давомийлиги 03:37
Лейбл РЕАЛ Реcордс
Қўшиқ муаллиф(лар)и Земфира
Бастакор(лар) Земфира
Земфира хронологияси
„Мачо“ „Небомореоблака“ „Прогулка“
Клипи
„Небомореоблака“ ЁуТубеда

„Небомореоблака“ қўшиғида ижтимоий масалалар ҳақида сўз боради. Журналистлар ва таҳлилчилар фикрига кўра, ашулада шоу-бизнес танқид қилинган[1]. Ашулада рус қўшиқчиси Валерия исми тилга олингани рус матбуотида кенг муҳокама қилинди. Земфира берган интервюларининг бирида албомнинг номи „Вендетта“ бўлгани учун „Эндиликда қўшиқчи Валерия ким учун куйлашини биламан“ (русча: Теперь я знаю кому поёт певица Валерия) мисрасини вендетта ўлароқ талқин қилиш мумкинглигини айтди, аммо шахсан ўзи Валерияни душман ҳисобламаслигини таъкидлади[2].

Ашула танқидчилар томонидан яхши кутиб олинди. Кўпчилик таҳлилчи „Небомореоблака“ қўшиғининг рок версиясини олқишлади[3]. Танқидчилар бу версияни Корн, Раммстеин, Лед Зеппелин, Деэп Пурпле ҳамда Нине Инч Наилс ижодига ижобий қиёсладилар. Ашулани ёзиб олишда қуйидаги шахслар иштирок этган: Олег Пунгин (барабанлар), Корней (бас-гитара) ҳамда Юрий Салер (гитара).

Қўшиқ Россияда кенг танилди ҳамда рус радио хит-парадида иккинчи ўрингача кўтарилди. „Небомореоблака“ 2011-йил „Тиме Оут“ журнали томонидан тузилган „Ҳаётимизни ўзгартирган 100 қўшиқ“ (русча: 100 песен, изменивших нашу жизнь) рўйхатидан ўрин олди[4].

Жамоа

  • Земфира — мусиқа, ашула матни, вокал
  • Олег Пунгин — барабанлар
  • Корней — бас-гитара
  • Юрий Салер — гитара
  • Болшаков — инженер
  • Денис Юровский — ёрдамчи

Манбалар

  1. ↑ „О новой песне Земфиры“ (деадлинк). «Лефт.Ру». 2014-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-сентябр.
  2. ↑ „«После выхода альбома я не имею к нему отношения»“ (деадлинк). Русский Неwсwеэк. 2011-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-сентябр.
  3. ↑ „Земфира «Вендетта»/мужской взгляд“ (деадлинк). КМ.РУ Образование. 2011-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-сентябр.
  4. ↑ Максим Тувим, Антон Милехин, Дмитрий Демидов. „100 песен, изменивших нашу жизнь“ (деадлинк). Тиме Оут (2011-йил 13-декабр). 2012-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-декабр.

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия