Ned Stark
Эддард „Нед“ Старк – Георге Р. Р. Мартиннинг "Муз ва олов қўшиғи" сиклининг бир қисми бўлган „Тахтлар ўйини“ романидаги қаҳрамон. Сериалда ушбу персонажни Сеан Беан гавдалантирган. Сериалнинг фақат биринчи мавсумида Нед Старк воқеалар занжиридаги асосий персонаж сифатида гавдаланган[1].
| Нед Старк | |
|---|---|
| „Муз ва олов қўшиғи қаҳрамони Гаме оф Тҳронес“ образи | |
|
Файл:Сеан Беан-Нед Старк ролида.жпг Сеан Беан Нед Старк ролида | |
| Илк бора кўринган |
|
| Сўнгги бора кўринган |
|
| Муаллиф(лар) | Георге Р. Р. Мартин |
| Қайси асардан адаптация қилинган |
Д.Б. Wеисс & Давид Бениофф (Гаме оф Тҳронес) |
| Жонлантирган(лар) |
|
| Умумий маълумотлар | |
| Тахаллуслари | Тҳе Қуиэт Wолф |
| Жинси | Эркак |
| Унвони |
|
| Оиласи | Старклар уйи |
| Болалари |
|
| Қариндошлари |
|
| Келиб чиқиши | Wинтерфелл |
Саккиз ёшидан бошлаб у Роберт Баратҳеон билан Жон Аррйннинг „Нест“ қал’асида тарбияланган. Отаси ва акаси сохта айбловлар билан ўлдирганидан Нед, синглиси Лянна тахт вориси томонидан ўғирлаб кетилганидан кейин Таргаренларга қарши бошланган қўзғолонга қўшилади.
У акаси Брандон вафотидан кейин Cателйн Туллй билан танишади ва унга уйланади, бу қўзғолончилар Лорд Хостер Туллй билан ҳам иттифоқ тузишга ёрдам беради. Роберт Баратҳеон тахтни эгаллагач марҳум синглисининг ўғли Жон Сноwни олиб Wинтерфеллга қайтиб келади ва уни ўзининг ноқонуний ўғли сифатида таништиради. Ўн беш йил давомида у Wинтерфелл Лорди сифатида шимолни тарк этмасдан яшайди.
Ўн беш йилдан кейин қиролнинг ўнг қўли Жон Аррйн вафот этгани ва қиролнинг Wинтерфеллга келиши ҳақидаги кутилмаган хабарни олади. Қирол Роберт Баратҳеон ундан ўнг қўл бўлишни сўрайди ва Старк бунга розилик беради. Шунингдек улар қиролнинг ўғли Жоффри Баратҳеон ва Старкнинг қизи Санса Старкни унаштиришга келишишади. Кўп ўтмай, у Лиза Аррйннинг хатидан Жон Аррйн ўлдирилганлигини ва бунда қиролича Cерсейнинг қўли борлигини билиб олади. Қизлари Санса ва Аряни ўзи билан бирга олиб Қироллик бандаргоҳига яъни пойтахтга йўл олади.
Қироллик бандаргоҳида у давлат бошқарувига киришади ва хазина бўшаб қолганини ва давлат катта қарзга ботганлигидан хабар топади. Бу вақтда хотини Cателйн Старк Тйрион Ланнистерни асирга олади. Даэнерйс Таргаренни ўлдириш тўғрисидаги қарорга бағишланган йиғилишда Нед қиролга қарши чиқади ва истеъфога чиқади. Эддард Робертнинг ноқонуний қизи Барра билан учрашади. У ердан қайтиб келиб, Тйрионнинг асирга олингани учун қасос олмоқчи бўлган Жайме Ланнистер билан жанг қилиб жиддий жароҳатланади. Роберт Неддан хизматга қайтишни сўрайди.
Нед Старк Қиролнинг учта фарзанди ҳам аслида қиролича Cерсея ва унинг укаси Жаймиэ Ланнистер ўртасидаги жинсий бузуқлик самараси эканлигини билиб қолади. Эддард бу ҳақда Cерсеяга айтиб беради ва болалар билан яхшиликча қочиб кетиш учун вақт беради. Бу вақт давомида қиролича қирол Роберт Баратҳеоннинг ўлдирилишини уюштиради ва шаҳар қўриқчиларига пора беради.
Роберт ўлишидан олдин Ўғли вояга етгунга қадар Эддардни Тахт ҳимоячиси қилиб тайинлайди. Ушбу қарорга биноан Нед „ўғлим“ сўзларини „қонуний меросхўрим“ га ўзгартирди.
Ренлй Баратҳеон унга ёрдам бериш ва малика болаларини қамоққа олишни таклиф қилади, аммо у рад этди. Петер Баэлиш уни Жоффрей Баратҳеонни тахтга ўтиришга ва у билан бирга бўлишга таклиф қилади. Нед Станнис Баратҳеоннинг кейинги қирол бўлишига ёрдам беришга қарор қилади. Петир Баэлиш унга шаҳар қўриқчиларини қўллаб-қувватлашга ваъда беради, аммо шоҳ вафотидан кейин дарҳол унга хиёнат қилади. Эддард хоинлик қилгани учун ҳибсга олинади ва янги қирол Жоффрей Баратҳеоннинг буйруғига биноан Эддард Старк хоинлик айблови билан боши танасидан жудо қилинади[2].

Манбалар
- ↑ Ҳибберд, Жамес „ҲБО дефендс Гаме оф Тҳронес шоcкер“. Энтертаинмент Wеэклй (13-июн 2011-йил). 2014-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-август 2014-йил.
- ↑ „Гаме оф Тҳронес: Лорд Эддард "Нед" Старк“. ҲБО. Қаралди: 19-август 2014-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Нед Старк“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |