Нефелин (франс. непҳелине, юн. непҳеле — будут) — каркасли силикатлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби КНа3 [АлСиО4]4. Қўшимчалари На, Мг, гоҳо Фе, Бе, Cл, Ҳ2О, Га. Гексагонал сингонияда кристалланади. Зич донадор агрегатлар, кам ҳолларда қисқа призматик кристаллар шаклида бўлади. Қаттиклиги 5,5—6; зичлиги 2600 кг/м³. Уланиш юзаси номукаммал. Ялтироқлиги ёғсимон. Кўпинча рангсиз, пушти, кулранг ёки яшилроқ. Кислотада осон парчаланади. Н.— иш-қорли отқинди жинсларнинг асосий ми-нерали. Алюминий, силикагел олишда (йўлакай сода ҳам олинади) хом ашё. Гиперген шароитларда гидрослюда, монтмориллонит, галлуазитга, латеритли нурашда эса гиббситга айланади. Н.нинг конлари РФ (Кола ярим орол, Урал), Ўрта Осиёда Қулжуқтов (Қизилқумда), Олмалиқ яқинида ва Олай тоғларида, Гренландия, ГФР, Кения ва бошқа жойларда бор. Н. ойна ва керамика ишлаб чиқаришда ва ўғит сифатида фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил