Нефропатия (юнонча непҳрос — буйрак, патҳос — касаллик) — буйракнинг турли морфологик ва функсионал касалликларини англатувчи умумий тушунча. Нефропатияга нефритлар (гломерулонефрит, пиелонефрит, тубулоинтерстициал, ирсий ва бошқалар), буйрак аномалиялари (буйракнинг артерия ва веналари нуқсонлари, буйрак аплазияси, қўшимча буйрак, буйрак гипоплазияси, фестонияси ва бошқалар), буйрак поликистози, пионефроз (буйракнинг йирингли-деструктив яллиғланиши), буйрак сили, раки, буйрак эхинококкози, буйрак амилоидози, буйракнинг ўткир ва сурункали етишмовчилиги, нефротик синдром, нефроптоз, нефролитиаз, нефросклероз ва бошқа касалликлар киради. Нефропатия ривожланишига баъзи юқумли касалликлар (ангина, нафас системасининг ўткир яллиғланиш касалликлари, айрим вируслар), организмнинг совқотиши, қандли диабет, тиреоидит, амилоидоз, маълум бир гуруҳ дориларнинг нохуш таъсири, иммун системадаги етишмовчиликлар ва бошқа омиллар сабаб бўлади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил