Нефроптоз (юн. непҳрос — буйрак, птосис — қулаш, тушиб кетиш) — гавданинг ҳолатини ўзгартирганда буйракнинг ўз физиологик ҳаракатланишидан ортиқ силжиши билан кечадиган патологик ҳолат. Кўпроқ аёлларда учрайди.

Н.нинг ривожланишида буйракнинг боғловчи аппаратидаги ўзгаришларга олиб келувчи омиллар (юқумли касалликлар, озиш) ва қорин олдинги девори тонусининг сусайиши (хрмила-дорлик ва бошқа сабабли) аҳамиятга эга. Н.нинг юзага келишига шикастланишлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Белгилари: белда оғриқ бўлиб, ҳаракат вақ-тида кучаяди, баъзан оғриқ қоринга ўтиши, буйрак санчиғи бошланиши мумкин. Ўнг ёки чап ёнбош соҳасида буйрак қўлга уннайди. Буйрак ва унинг томирларидаги ўзгаришлар веноз қоннинг турғунлиги ва аъзо гипоксиясига олиб келади. Бу, ўз навбатида, буйрак паренхимасида уростоз ва инфексия ривожланишига сабаб бўлади. Гемо ва уродинамиканинг бузилиши туфайли пиелонефрит ва вазоренал гипертония ривожланади. Пиелонефрит буйрак ат-рофида тортмалар ҳосил бўлишига олиб келади (фиксацияланган Н.). Н.ни аниқлаш учун, асосан, тасвирий ва контрастли урография қилинади.

Давос и : спазмолитик, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши дорилар ва иссиқ ванналар тавсия қилинади. Шу билан бирга бемор оёғини кўта-риб ётиши ва буйрак белбоғини тақиб юриши мақсадга мувофиқ. Бунда Н.нинг зўрайиши ва асоратларининг олди олинади. Беморга қорин олдинги девори мускулларини мустаҳкамлайдиган махсус гимнастика машклари тўплами буюрилади. Н.ни ўз вақтида даволаш бемор меҳнат қобилиятининг тўлиқ тикланишига олиб келади. Н. оғирлашганда (пиелонефрит, везоренал гипертония, гидронефротик ўзгаришлар) нефропексия ўтказиш тавсия этилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил