Нефт конлари - Ер пўстида маълум тектоник структурада жойлашган ва уни чиқариб олиш иқтисодий жи-ҳатдан фойдали ҳисобланган нефт уюмлари. Нефт конлари антиклинал бурмаларда ва тектоник узилган моноструктурали табиий тутқичларда жойлашган. Нефт конларини тавсифловчи асосий пара-метрлар: кон майдонининг геологик тузилиши, локал структуранинг асосий структураларга нисбатан жойлашиши, турли структурали паланлар мавжудлиги, маҳсулдор горизонтлар, уюмлар тури, углеводородларнинг фазавий хрлати, захиралари, уларнинг майдон бўйлаб зичлиги ва бошқа Нефт конлари бир неча структурали қаватларни бирлаштириши мумкин. Уюмлар турига қараб конлар бир қатламли ёки кўп қатламли бўлади. Конда нефтнинг фазавий миқдорига қараб нефт, нефт-газ, газ-нефт, газ-конденсат-нефт конларига бўлинади. Ўзаро яқин жойлашган бир неча йирик нефт-газ конлари ҳавзаларни ташкил қилади.

Нефт конлари табиатда, асосан, чўкинди жинслардан ҳосил бўлганлиги сабабли бир ёки бир неча маҳсулдор қатламдан тузилади. Нефт конлари захиралари умумий (геологик) ва олиниши мумкин бўлган (саноат) захираларига бўлинади.

Нефт ва газ уюмлари тузилишига кўра, катламли гумбаз уюми (говакли жинсларда), қатламсиз гумбаз уюми (ғовак ёки дарзли жинсларда) ва стратиграфик чегараланган гуруҳларга бўлинади.

Нефт конлари Ер юзининг барча китъаларида, континентал шелфда учрайди. Жумладан, Мексика қўлтиғи нефт-газли ҳавзаси, Шимолий денгиз, Каспий, Кора ва Ўрта денгизлар ва бошқа сув хав-залари тубидаги жинсларда мавжуд. Нефт ва газ конлари протерозой эрасидан тўртламчи давргача бўлган қатламлар орасида жойлашган. Хорижда ХИХ асрда Апшерон ярим орол, Грозний шаҳри яқинида, Краснодар ўлкаси, Челикен ярим орол ва бошқа жойларда топилган. Кейин-роқ Туркманистон, Қозоғистон, Украина, АҚСҲ, Нигерия, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам Нефт конлари ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нефт ва газлилиги аниқданган 5 регионда (Бухоро—Хива, Устюрт, Сурхон-дарё, Ҳисор жан.-ғарби ва Фарғона) нефт ва газни қидириш бўйича регионал ишлар олиб борилмоқда. Натижада 450 дан ортиқ суюқ ва газсимон углеводород йиғилмалари аниқланган бўлиб, улар 155 конда мужассамлашган.

Ҳозиргигача маълум бўлган конларда углеводород захираси миқдори бўйича Конлардан нефт чиқариш. биринчи ўринда (74,3%) кичик, иккинчи ўринда ўрта (14,4%), учинчи ўринда йирик (10%) ва тўртинчи ўринда (1,3%) уникал конлар туради. Углеводород конларининг 66% Бухоро—Хива, 17,5% Фарғона, 7% Сурхондарё, 5,7% Ҳисор жан-ғарби ва 3,2% Устюрт регионларида жойлашган. Маҳсулдорликнинг стратиграфик диапазони палеозойдан (Устюрт региони) неоген (Фаргона региони) ётқизиқлари оралиғини қамраб олган. Фарғона регионида қидирув ишлари жадал олиб борилди. Дастлабки кон (Чи-мён) 1900-йилда очилган. 1980-йилларнинг бошигача Фарғона региони нефт қазиб олиш, захираларни ошириш суръати бўйича Ўзбекистонда етакчи ўринда эди.

Фарғонадаги нефт конларини ўрганиш ва ўзлаштиришда ўзбекистонлик олимлардан О.М. Акрамхўжаев, П. К.Азимов, О. С. Вялов, М. С. Сайдалиева, А. Ҳ. Ҳожи-матов ва бошқа салмоқли ҳисса қўшдилар. 1985-йилдан бошлаб суюқ углеводородларни чиқариб олиш бўйича Бухоро—Хива региони Фаргона регионидан ўзиб, Ўзбекистонда етакчи ўринни эгаллади. Бу регионда нефт, газ ва конденсат захираларини оширишда Н. Х. Алимуҳамедов, Т. Л. Бо-божонов, А. В. Вахрбов, А. Г. Иброхимов. В. А. Кулагин ва бошқа бир қанча олим ва ишлаб чиқариш мутахассисларининг ҳиссаси бор.

Ўзбекистонда саноат аҳамиятига эга бўлган 86 та нефт кони очилган, улардан 36 таси нефт конлари, 24 таси нефт-газ ва газ-нефт конлари ва 26 таси нефтгазконденсат конлари тои-фасига киритилган ва ҳозирги нефт 63 кондан чиқариб олинмоқда. Ҳозирги нефт қазиб олиш суръатида разведка қилинган нефт захираси республика эҳтиёжини 30 йилдан ортиқроқ муддатга таъминлайди. 14 та нефт конида разведка ишлари олиб борилмоқда ва уларнинг жами захираси 185 млн. т ни ташкил этади.

Ўзбекистон регионлари бўйича нефтнинг башоратли ресурслари нотекис так,симланиб, уларнинг асосий кисми Фаргона (74,8%) ва Сурхондарё (10,5%) регионларида мужассамланган. Фарғона регионида нефтнинг башорат қилинган ресурслари, асосан, палеоген ва неоген ётқизикларида баҳоланган.

Бухоро—Хива регионида нефтнинг башорат қилинган ресурслари юқори юранинг карбонат ётқизиқлари ва қуйи бўрнинг терриген ётқизиклари билан боглик. Ўртача ва нисбатан йирик нефт конларининг очилиши Сурхондарё мегасинклиналининг туз ости ётқизиқларида кутилмоқда. Устюрт региони Каспий олди синеклизаси билан таққосланганда геологик тузилишдаги ўхшашликлар аникланиб, бу регионда палеозой ётқизиқларининг нефтлилигини баҳолаш имконини берди.

Ўзбекистонда нефт қазиб олиш узоқ йиллик соҳа бўлишига қарамасдан шўролар режими даврида ўз эҳтиёжини қоплай олмаганлиги сабабли ҳар йили 6,0 млн. т нефт четдан олиб ке-линар эди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда нефт қазиб олиш суръати динамик тарзда ўсиб бормоқда (1999-йилда 8,2 млн. т) ва суюқ ёқилғига бўлган эҳтиёж тўла қопланмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил