Neft sanoati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нефт саноати — оғир саноат соҳаси. Нефт ва газ конларини қидириш, кон қудуқлари қазиш, нефт ва нефт билан аралаш чиқадиган газни қазиб олиш, нефт газини қайта ишлаш, нефтни қувурлар орқали жўнатишни ўз ичига олади. Нефт саноати нефт қудуқларини механик усулда қазишга ўтилган даврдан (АҚСҲ, 1859) ривожлана бошлади, деб ҳисобланади. Россияда 1-нефт қудуғи Кубанда 1864-йилда қазилган. Нефт саноати Канадада 1862-йилдан, Венесуэлада 1917-йилдан, Эронда 1908-йилдан пайдо бўлган.Ўзбекистонда дастлабки нефт кони 1904-йилда очилган (Фаргона водийсидаги Чимён нефт конида 278 м чуқурликдан суткасига 130 т нефт олинган). Ўша йили Ванновск (ҳозирги Олтиариқ) темир йўл стансиясида нефтни кайта ишлаш заводи ишга туширилди. Ўзбекистонда нефт саноатининг пайдо бўлиши шу санадан бошланади. Кейинроқ Фаргона ботиғида Ёрқўтон, Селрохс конлари ҳам очилди, Чимён-Ванновск нефт қувури қурилди, нефтни қайта ишлаш заводи кенгайтиридди. Шу даврда рус ва чет эл капитали нефт қазиб олиш, уни қайта ишлаш, нефт маҳсулотларини сотишни тўла ўз назоратига олди. "Санто" — Ўрта Осиё нефт савдоси ширкати ташкил этилди. 1913-йилда жами 13 минг т нефт қазиб олинди. Октабр тўнтаришидан кейин нефт конлари ва нефтни қайта ишлаш корхоналари национализация қилиниб, нефт конларини излаш, ишга тушириш ҳам шўролар ҳокимияти их-тиёрига ўтказидди. Ўзбекистонга бошқа республикалардан, айниқса, Россиядан кўплаб мутахассислар кела бошлади. Қўқон шаҳрида "Ўзбекнефт" (1924), Термиз шаҳрида "Термизнефт" (1936) трестлари ташкил қилинди. Қўқон нефт техникуми (1935) очилди. Урушгача бўлган даврда Сурхондарё вилоятида ҳам нефт конлари очилди ва ишга туширилди (1935; Учқизил, Хавдаг). 1940-йилда мамлакатда нефт олинадиган конлар сони 11 тага етказилди.
1941—45 йилларда янги нефт конлари (Фарғона водийсида Жанубий Оламушук, Полвонтош, Андижон) очилди ва тез фурсатда ишга туширилди. Олтиариқ заводи кенгайтирилди. Ўша даврда республикада нефт саноатининг инфратузилмаси ҳам вужудга келди. 1941-йилда 196 минг т, 1945-йилда 478 минг т нефт қазиб олинди, 50-йиллардан нефт конларида телемеханизация воситалари қўлланди, турбинали бурғилаш жорий қилина бошлади. 1959-йилда Фарғона водийси ва Сурхондарё вилоятидаги 9 нефт конининг ўзидан 1460 минг т дан зиёд нефт олинди. Уша даврда Бухоро-Хива ҳудудларида топилган нефт конлари ишга туширилди, уларнинг негизида нефт ва газ қазиб олиш бошқармаси ташкил этидди. 70-йиллар бошидан айрим нефт конларидаги захираларнинг тугаши натижасида нефт қазиб олиш камайди. Янги нефт конларини топиш учун чуқур қудуқлар қазиш ўзлаштирилди. Ворухда 5200 м, Ғумхонада 5670 м, Чуст-Попда 5805 м, Мингбулоқда 6006 м ўта чу кур нефт қудуқлари бурғиланди.
1985-йилда Бухоро-Хива провинсиясида яхши таркибли, нефт-газ конденсатли Кўкдумалоқ кони очилди.
Ўзбекистон Республикаси мустакилликка эришганидан сўнг Нефт саноатини ривожлантириш масаласи муҳим ишга айланди. 1992-йил 23-декабрда нефт ва газ саноати ҳамда у билан боғлиқ барча корхона, ташкилот, муассасалар ягона бошқарувга бирлаштирилиб, "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациям ташкил этилди. 1993-йил Фарғона ботиғининг ўта чуқур қатламларидан (Мингбулоқ тузилмасидан) нефт отилиб чиқди (қидирув бурғилаш ишлари давом этмоқда). Республика нефт саноати халқ хўжалигининг нефтга бўлган талабини тўлиқ қондириш имкониятларига эга. Айниқса, Кўкдумалоқ кони жадал суръатлар билан ишга туширилди. 1995-йилда Ўзбекистонда 7 млн. т га яқин нефт ва конденсат қазиб олинди. 1991—2003-йилларда Ўзбекистонда нефт ва газ конденсатини олиш 2,8-марта ошди (1990-йилда 2,81 млн. т; 1997-йилда 7,9 млн. т) ва 1995-йилда нефт импортини тугатиб, республиканинг нефт мустақиллигини таъминлашга имкон яратди. 2001-йилнинг январига келиб Ўзбекистонда 59 кондан нефт олинди, 17 та кон ишлатишга тайёрланган ва консервацияда. 13 та кон қидирув ҳолатида. Нефт қазиб олиш ва конларни излаб-текшириш бўйича Ўзбекистон — Малайзия қўшма корхонаси (Ўз-Малойл) (1994) ташкил этилди. Ўзбекистон нефт мустақиллигига эришгач, четдан нефт ва нефт маҳсулотлари ташиб келтиришга зарурат қолмади. 2000-йилда Ўзбекистон Нефт саноатида газ конденсата билан бирга 7,53 млн. т нефт қазиб олинди.
Нефт-кимё саноатининг ривожланиши туфайли ҳозирги замон иқтисодиётида нефтнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Жаҳонда Нефт саноати АҚСҲ, Россия, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Эрон, Қувайт, Венесуэла, Хитой ва бошқа мамлакатларда ривожланган.
Абдураҳим Ортиқов[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |