Neft suvlari
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нефт сувлари, нефт конларидаги сувлар — нефтли гори-зонтлардаги ер ости сувлари; нефт ва унда эриган газ билан бевосита алоқада бўлади. Нефт қатламларида ва нефт уюмларига нисбатан жойлашишига қараб қуйидаги Нефт сувлари фарқ қилинади: чекка (контурли) сувлар — нефт уюмидан қуйида жойлашган; остки (тўшак) сувлар— қал-қиб турган нефт уюмининг тагида жойлашган; устки сувлар— нефтли катламининг устида жойлашган; боғланган сувлар — ғоваклар юзасини ўраб олувчи нефт катламида майда капилляр найчаларни тўлдирувчи сув; сунъий киритилган сув — нефт уюмларини чиқариб олишда босимни зарур даражада сақлаб туриш учун киритилади. Нефт сувларининг геокимёвий таркиби маҳсулдор горизонт ва уюм таркибининг литологик хусусиятлари билан боғлиқ. Нефт уюмларининг чекка Нефт сувларида органик кислоталар, бензол, фенол, оғир карбонсувларнинг кон-сентрацияси юқори бўлади. Газ уюмларидаги сувларда, одатда, органик қўшимчалар кам. Кўпинча Нефт сувларининг таркиби катта майдонларда деярли ўзгармайди. Нефт уюмлари билан бевосита туташган сувлар (чекка ва остки)нинг минераллашуви (200 г/л гача ва ундан зиёд), газга тўйинганлиги, метан ва бензол, аммонийнинг миқдори ўзига хос хусусиятларга эга. Гидрокарбонатнатрийли Нефт сувлари эса кам (10 г/л гача) минераллашган. Нефт сувларини ўрганиш нефтни қидириш, разведка қилиш ва кондан чикариб олишда аҳамияти катта.
Кўпинча Нефт сувлари шифобахш минерал сув сифатида ёки ундан ёд, бром, бор, радий, барий, стронсий ва бошқа олишда фойдаланилади. Нефт билан бирга чиқа-диган Нефт сувлари қаттиқ ноорганик тузлар ҳосил килиши сабабли нефт қазиб олишни мураккаблаштиради. Бунинг олдини олиш учун Нефт сувлари тузсизлантирилади ёки нефт сувсизлантирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |