Нефт тошлари
озарб. Нефт Даşларı
Почта маркаси.
Мамлакат Озарбайжон
Минтақа Абшерон архипелагони
Туман Пираллаҳи
Аҳоли 4000 киши
Харита

40°14′Н 50°51′Э / 40.233°Н 50.850°Э / 40.233; 50.850

Нефт Тошлари — Озарбайжон Республикаси таркибидаги Бокунинг Пираллаҳи оролининг маъмурий ҳудудига қарашли аҳоли пункти.

Умумий маълумот

Нефт Тошлари дунёдаги илк нефт платформасидир. Нефт Тошлари шаҳар типидаги аҳоли пункти ва Бокунинг Пираллаҳи тумани ҳудудига киради. Каспий денгизи сатҳидан бироз кўринувчи „Қора қоялар“ атрофида қурилган. Абшерон яриморолидан 42 км жануби-шарқда жойлашган бу аҳоли пункти денгиз тубига ўрнатилган метал устунлар устидаги эстакадаларда денгиз сатҳидан бир неча метр баландликда барпо этилган.Нефт Тошлари номи Гиннес Рекордлари Китобига энг биринчи денгиз нефт платформаси сифатида киритилган[1].

Тарихи

1949-йил 25-февралда Озарбайжон нефтчилари дунёда илк бора денгиз тубидан саноат мақсадида карбогидрогенларни қазиб чиқариб, ўз тарихида янги саҳифа очдилар. Ўша куни Нефт Тошлари конининг 1939 метр чуқурлигидан Каспий нефт фаввораси отилган[2].

Ҳали ХИХ аср бошларида (1798-йилда) Каспий денгизидан (Биби-Ҳайбат) илк нефт олинган. Фақат саноат ишлаб чиқариши 1925-йилдагина бошланган. Боку бухтасида денгизнинг бир неча метр чуқурлигида ва дарахт устунлари устида жойлашган жами бир дона қудуқ қазилганди[2].

Кейинчалик Абшерон яриморолининг соҳил зонасида нефт ва газ заҳиралари бўлган Пираллаҳи-Денгиз, Гурган-Денгиз, Банка-Дарвин конлари ишга тушди. Бу конлар шартли равишда денгиз конлари деб номланиши мумкин, чунки улар ўз бошланғичини қуруқликдан олиб борадилар. Нефт Тошларининг (Бокунинг 110 км да) эса қуруқлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ[2].

Нефт Тошлари ўрнида бўлган тошли, қояли майдонни ўзлаштиришга уриниш илк марта 1948-йил 14-ноябрда ҳаво шароити ёмон бўлган бир кунда бўлган эди.  Таниқли нефтчи-геолог, малакали саноат ташкилотчиси, Республикада хизмат кўрсатган муҳандис, СССР фахрий нефтчиси, СССР давлат мукофоти лауреати, геология-минералогия фанлари доктори, профессор Оға Қурбон ўғли Алиев, малакали Озарбайжон геологи А.Алиев ва нефт тошлари бўйича мутахассис, 1947-йилда ташкил топган „Азнефткашфиёт“ ташкилоти раҳбари С. Оручов кичик кемада („Победа“) оролчаларга яқинлашдилар ва мутахассислар кичик оролга тушдилар. Улар бу ерда илк парма қурилишини ва пармачилар бригадаси учун жами 14 м кв. бўлган уйча қурдилар[2].

1949-йил 7-ноябрда Нефт Тошларида 942 м чуқурликдаги 1-сонли қудуқ (Қалалай дастасидан) кунига 100 тонна маҳсулот билан ишлаб чиқаришга қўшилди ва денгизда нефт чиқариш тамалини қўйди. Кон бўйича илк геолог Оға Қурбон Алиев бўлганди[2].

Социалистик меҳнат қаҳрамони, афсонавий Михаил Каверочкин 1949-йил 7-ноябрда нефт берувчи илк қудуқни айнан мана шу майдонда қазиган эди. Нефт Тошларини эгаллаганларнинг бир қанчаси 1951-йилда биринчи даражали СССР Давлат мукофотига лойиқ кўрилдилар[2].

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг

Нефт Тошлари почта маркасида

1951-йил 18-февралда Нефт Тошлари нефти билан тўлдирилган илк танкер бўшатилиши учун Дубанди портига йўл олди. Бир неча ойдан сўнг эса денгизнинг 20-25 м чуқурлигидаги эстакадалар ва парма, технологик майдонлар қурила бошланди. Электростансияларнинг, насос-компрессор комплексининг, ёрдамчи сехларнинг, нефтчилар учун турар-жой 5-9 қаватли уйларнинг умумий майдони 1960-йил бошларида 70 минг м кв эди. Шундай қилиб, Нефт Тошлари денгиз мўжиза шаҳрига айланди. 60-йиллар охирида ўзига хос „кўча“ вазифасини бажарган эстакадаларнинг умумий узунлиги 200 км дан кўп эди. Нефт Тошлари билан Бокуни радиотелефон алоқаси бирлаштиради. Инсонларни, озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа нарсаларни ташишда МИ-8 вертолётидан фойдаланилади[2].

Келтирган иқтисодий даромадлари

1949-йилдан бошлаб бу ерда 1940 қудуқ қазилган, 160 млн тонна нефт, 12,3 млрд м куб газ қўлга киритилди. Бугунги кунда у ерда 377 қудуқ ишламоқда ва буларнинг ҳар бири илк даврда суткада 15-16 тонна нефт бера олиш имкони бор. Бу кўрсаткич „Чироқ-1“ стационар платформаси билан солиштирганда (суткада 2 минг тонна), албатта, кўп эмас. Фақат эсдан чиқармаслик керакки, Озарбайжонда нефт саноатининг тараққиётига айнан Нефт Тошлари тамал тошини қўйган[2].

Бугун

Бунинг натижасида бугун Озарбайжонда 1994-1999-йилларда тузилган 17 йирик нефт битимларининг амалга оширилиши натижасида дунёнинг 14 ўлкаси, 33 хорижий нефт компаниялари ишлайди. Қайд қилиб ўтиш жоизки, „Азери“, „Чироқ“, нефт заҳираси 640 млн тонна, газ 100 млрд м куб, газ конденсати 100-150 млн тонна бўлган „Гунешли“, табиий газ заҳираси 100 млн тонна бўлган карбогидроген структура блоки Д222 битимларида „Лукойл“ ҳам иштирок этмоқда. Озарбайжоннинг „АРДНК“ ва Россиянинг „Лукойл“ орасидаги алоқаларнинг яна-да кенгайтириш учун 1999-йилда Бокуда меморандум имзоланди. Фақат буларнинг барчаси Нефт Тошларидан бошланган[2].

Қизиқарли фактлар

1999-йилда дунё экранларига чиққан ва Жеймс Бонднинг саргузаштлари сериясидан бири бўлган „Дунё етарли эмас“ (инг. Тҳе Wорлд Ис Нот Эноугҳ) филмининг баъзи кадрлари Нефт Тошларида суратга олинган[2].

Филмография

  1. Мўжизалар ороли (филм, 1963) (озар.)
  2. Денгиз ишчиларининг кундалик ишлари (филм, 1965) (озар.)
  3. Денгизда мўжиза (филм, 1966) (озар.)
  4. Салом, Озарбайжон!(филм, 1966) (озар.)
  5. Яна кўришгунча, Муслим! (филм, 1963) (озар.)
  6. İличнинг ураётган қалби (филм, 1967) (озар.)
  7. ЭКСПО-75 (филм, 1975) (озар.)
  8. Озарбайжонда совет адабиёти кунлари (филм, 1975) (озар.)
  9. Икки Каспий (филм, 1975) (озар.)
  10. Нефт Тошларининг 25 йиллиги (филм, 1975) (озар.)
  11. Пўлат устунлар устидаги шаҳар (филм, 1975) (озар.)
  12. Мўжизалар ороли (филм, 1978) (озар.)
  13. Каспий: Инсонлар ва нефт (филм, 1983) (озар.)
  14. Нефт Тошлари (филм, 1990) (озар.)
  15. Қора тошлар аҳолиси (филм, 1991) (озар.).

Фотосуратлар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р1
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед Р2

Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р1" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.
Манба хатоси: <реф> таг wитҳ наме "Р2" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.

Ҳаволалар